“Сўғдиёна” “Динамо”га қарши тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
24 апр 2017, 20:08
Олий лига 7-турида "Сўғдиёна" “Нефтчи”ни қабул қилди ва ўз майдонида илк бор мағлубиятга учради (0:1).

Бугун жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва 8-турдаги рақиби Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. 29 апрелда жамоа сафарда “Динамо”га қарши майдонга тушади. Ўйин  17:00 да “Динамо” стадионида бошланади.

Ёшлар лигаси баҳси 28 апрель куни соат 16:00 да “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.

“Сўғдиёна” матбуоти хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia