Собир Ҳамидов энди «Хотира-79»да
18 апр 2018 12:59
Янгиликлар
Собир Ҳамидов энди «Хотира-79»да
Қўқонлик футболчи Собир Ҳамидов яна жамоасини ўзгартирди. Футболчига мавсумлар оралиғида аввалига «Қўқон-1912»да, кейинчалик «Сурхон» ва «Ифтихор» таркибида бўлди.
Яқинда Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасининг янги футболчиларни таништирув маросимида Ҳамидов ҳам иштирок этганди. Аммо шунга қарамай Собир у жамоада ҳам узоқ вақт қолгани йўқ. Айтишларича 32 ёшли футболчи «Ифтихор» билан ҳам айрим масалаларда келиша олмаган. Натижада спорт формасини йўқотмаслик мақсадида Уйчининг «Хотира-79» жамоасида қўним топган. Маълумот учун, Ҳамидов ўтган ҳафтада янги жамоаси сафида «Динамо»га қарши тўп сурди.
Дарвоқе, «Хотира-79» ўз сафига яна бир янги футболчини қўшиб олди. Илгари «Обод» ва «Норин» таркибида ўйнаган дарвозабон Умиджон Ёрбеков ҳам яқинда Уйчи жамоаси билан шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар
08:27
"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда 5
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар