UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  4 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0

Собиқ “Қўқон-1912” футболчиси “Нефтчи” сафига қўшилди Янгиликлар

Собиқ “Қўқон-1912” футболчиси “Нефтчи” сафига қўшилди

Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси Дукентда иккинчи даврага тайёрланмоқда.

Жамоамиз таркибида яна бир ўзгариш юзага келганини маълум қиламиз. Олий лига-2016нинг илк даврасини “Қўқон-1912” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Фурқат Ҳасанбоев айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Агар 24 ёшли футболчи “Нефтчи” мураббийлари кўригидан муваффақиятли ўтса, иккинчи даврадан фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади. Маълумки, Фурқат Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз навбатида Фурқат Ҳасанбоевни “Бунёдкор” академиясида тахсил олганини ҳам айтиб ўтиш ўринлидир. Унинг жамоага таклиф этилиши эса вилоят футбол иқтидорларини “Нефтчи”га қайтаришга бўлган яна бир қадам деб айтиб ўтиш жоиздир.

Яқин вақтлар ичида жамоамизда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин.  Музокаралар давом этмоқда. Сўнгги янгиликларни клуб расмий сайти орқали кузатиб боринг.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика