Собиқ ҳакам: "Испания - Россия учрашувида "уйдаги ҳакамлик" гувоҳи бўлдик"
02 июл 2018 16:34
Янгиликлар
Собиқ ҳакам: "Испания - Россия учрашувида "уйдаги ҳакамлик" гувоҳи бўлдик"
"Куйперснинг ҳакамлигини бир томонлама ёки хатолик деб бўлмайди. Аммо "уйдаги ҳакамлик" тушунчаси бор ва бу Испания - Россия баҳсида содир бўлди.
Пенальти белгилаш ёки 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаслик борасида 2та вазият бўлди. 39-дақиқада Дзюба ва Пике тўп учун курашди, бироқ ҳаводаги курашда Артём ғолиб чиқди, Пике эса тўпга сакраб, чап қўлини ҳавода ушлаб қолди. Тўп унинг қўлига тегди ва Кейперс пенальти белгилади.
Арбитр вазиятни яхши кўриб турган эди ва Пике бу ишни атайин қилганини тушунди. Куйперс хато қарор қилди дейишга ҳожат йўқ.
104-дақиқада эса иккиланиш мумкин. Ҳисоб 1:1 пайтида жарима майдончасига тўп узатилди, Пике курашга киришмоқчи эди, аммо Игнашевич уни курашчилар услубида йиқитди. Тўп ўтиб кетди, испанлар эса видеоассистент тизими кераклигини айтишди. Куйперс монитор қаршисида бўлганида бошқа қарор қабул қилган бўлар эди, аммо ҳакам фақат ёрдамчилар гапларини эшитди. Бу вазият борасида саволлар бор" - дейди Ступар.
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар