

"Биласизми, мураббий сизга гапирмаса, ҳеч нимани талаб қилмаса - шунчаки даҳшат. Моуринью - туғма ғолиб. У барчани чегарадан чиқмаган ҳолда бошқаришни истайди. Жозе бутун фаолияти давомида шундай ишлаган ва мевасини олган.
ОАВ бизнинг ўртамиздаги муносабатларни яна кавлаштираётганини ўқидим. Аммо айни дамда олдин ҳам бирга ишлаган мураббий билан қайта фаолият олиб бориш ҳеч қандай муаммо туғдирмаяпти", - деди Смоллинг.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Крис Смоллинг ва Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган.



