UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Испания термаси сардори фаолиятини «Милан»да давом эттиради — Фабрицио Романо  1 08:20Whoscored. Копа Америка мусобақасининг рамзий термаси маълум  5 07:56Расман: «Атлетико» афсонаси фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради  1 07:28Goal. Европа чемпионати ва Копа Америка мусобақасидан сўнг «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтинги ўзгарди  24 00:50Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Франция клубини йирик ҳисобда таслим қилди  12 00:40Колумбия футбол федерацияси президенти финал вақтида муштлашувда иштирок этди ва ҳибсга олинди  4 23:31Ўртоқлик ўйини. "Манчестер Юнайтед" Норвегия клубига мағлуб бўлди  11 23:24Бардаги муштлашувдан сўнг "Навбаҳор" собиқ бош мураббийини боши ёрилди  12 22:58FC 25 Ultimate муқовасида бирданига 5 нафар юлдуз бўлади  2 21:41Месси бу ишни тарихда биринчи бўлиб уддалади  10 21:05FourFourTwo энг яхши англиялик мураббийлар рўйхатини тузди, Саутгейт 2-ўринда  4 20:22Шакири Швейцария терма жамоасидаги фаолиятини якунлади  6 20:20"Русенборг" - "Манчестер Юнайтед". "Қизил иблислар" таркиби эълон қилинди  6 19:59"Челси" янги уй либосини намойиш қилди  9 19:37Расмий хабар: "Навбаҳор" ва "Динамо" собиқ футболчиси фаолиятини "Сурхон"да давом эттиради  7

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди Янгиликлар

Евро-2024. Сербия сўнгги сонияда мағлубиятдан қутилиб қолди ва кейинги босқич йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди

Европа чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Словения ва Сербия ўртасидаги учрашув якунланди.

Евро-2024
2-тур
Группа "C"
Словения – Сербия 1:1
Голлар: 1:0 – 69 Карничник, 1:1 – 90+5 Йович.

20 июнь, "Альянц-Арена"

Словения – Облак, Стоянович (Вербич, 76), Карничник, Дркушич, Бийол, Янжа, Гнезда-Черин, Элшник (Брекало, 90), Шпорар, Шешко (Випотник, 76), Млакар (Горенц-Станкович, 64).

Сербия – Райкович, Велькович, Миленкович, Павлович, Младенович (Гачинович, 46), Лукич (Милинкович-Савич, 64), Илич, Живкович (Бирманчевич, 82), Тадич (Самарджич, 82), Митрович, Влахович (Йович, 64).

Огоҳлантириш:  
Младенович (25), Лукич (54), Янжа (87), Йович (90+2), Гачинович (90+3), Випотник (90+4).


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

90+5. ГОООЛ. Ёвич учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирмоқда

Ҳакам 2-бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

87. Огоҳлантириш: Эрик Йирка вақт чўзгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

86. Иван Илич рақибдан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва узатмада бироз шошди. Бунинг натижасида унинг узатмасида жуда ноаниқ чиқди

83. Лазар Самарджичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

82. Ўзгариш: Андрия Живкович ва Душан Тадич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Лазар Самарджич ва Велько Бирманчевич тушди

79. Жан Карничникнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

76. Ўзгариш: Беньямин Шешко ва Петар Стоянович майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Жан Випотник ва Беньямин Вербич майдонга тушди

72. Митрович яна бир имкониятдн фойдалана олмади. Унинг зарбаси устунга тегмоқда

69. ГОООЛ. Жан Карничник ҳисобни очмоқда. Бу гол Словенияни муддатдан аввал плей-оффга олиб чиқиши мумкин

64. Ўзгариш: Душан Влахович ва Саша Лукич майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Сергей Милинкович-Савич ва Лука Йович майдонга тушди

58. Шешко узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади, Райковичдан супер сейв

54. Огоҳлантириш: Саша Лукич огоҳлантирилди

51. Митровичнинг зарбасига аниқлик етишмади

50. Иккинчи бўлимда серблар ҳужумларни кўпайтиришди. Сал қолса словенияликлар ўз дарвозасини нишонга олиши мумкин эди

47. Тадич Митровични бирга бир чиқарди, бироқ Александр ажойиб имкониятдан фойдалана олмади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

42. Митровичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлим сўнггида баҳс қизимоқда

39. Огоҳлантириш: Эрик Йирка Влаҳовичга қарши қўполик қилди ва огоҳлантирилди

38. Учрашувдаги энг хавфли вазиятни словенияликлар яратишди. Тими Элшникнинг зарбаси тўцинга тегди, қайтган тўпни эса Шешко бўш дарвозага жойлай олмади

31. Сербияда навбатдаги имконият. Бироқ Митрович ўз имкониятидан фойдалана олмади

27. Сербиянинг илк вазияти. Қанотдан узатилган тўпни Влаҳович боши билан зарба йўллади. Облак ўз ўрнида

25. Огоҳлантириш: Учрашувдаги илк огоҳлантиришни Филип Младенович олди

23. Бурчак зарбасидан сўнг узатилган тўпни Петкович ушлаб олди.

21. Словениянинг ҳужумлар сони ва сифати ортиб бормоқда. Сербияликлар қийинчилик билан тўпларни қайтаришмоқда. Ҳозирча учаршувнинг энг яхшиларидан бири айнан серблар дарвозабони бўлиб турибди

15. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларда фаворит ҳисобланган Сербия фақат ҳимояланмоқда. Устунлик тўлиқ Словенияда

13. Ян Млакар яхши имкониятига эга бўлиши мумкин эди, Райкович яна яхши ҳаракат қилди

8. Ян Млакар дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди ва зарба йўллади, серблар дарвозабони қийинчилик билан тўпни бурчакка чиқариб юборди

4. Адам Гнезда-Чериннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 июн 23:03:52
Абдурахмон Вахобов
MIRZAYEV O'KTAMJON фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bizni futbolchilar yevropa darajasiga chiqish kerak deysizmi? Unday bo'lsa avval biznikilar Osiyo darajasidan yuqori darajaga chiqishi kerak.
Худди шуни айтмокчи эдим европага утсак янада даржа ошармиди.Ана ундан сунг куринг стадионлар хам тулиб тошганини.Футболчилармизни хам уйин даражаси бундан да зур буларди манимча бу мани оддий фикрим.Яна билмадим билгувчи ягона АЛЛОХ.
   
20 июн 20:18:09
Real Madrid BU Qirollik Klubi 95
abdimobile Abdimobilevich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Serbiyaga mag'luboyatlar bo'lsin!!! Jurnalist Sodiq (Sadik) uchun ham yirik hisobda mag'lublar bo'lishsin!!! UEFA nohaqlik qildi!
Аввало узр сурайман. Лекин сизга нима фарки бор. Тушунмайман шунака фикрларни. Нима булганлигини худди куриб келгандай фикр билдирасизлар. Ундан кура мазза килиб футбол курингизлар. Унга нохаклик булди, бунга нохаклик булди деб. Нима узимизда кунига канчадан-канча нохакликлар булмайди деб уйлайсизми. Козогистонлик бир кизни эри улдирганда бутун узбдаги ижтимоий тармоклар биринчи марта эри улдирган аёлни кургандек кайгурган эди. Узимиздагиларни эса, эсламайди хам.
   
20 июн 20:05:01
MIRZAYEV O'KTAMJON
Абдурахмон Вахобов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана европани уртамиёна жамаоларинг уйини одам футбол кургандай булади.Шуниг учун хам биз европага утишимз керак.
Bizni futbolchilar yevropa darajasiga chiqish kerak deysizmi? Unday bo'lsa avval biznikilar Osiyo darajasidan yuqori darajaga chiqishi kerak.
   
20 июн 20:02:11
Абдурахмон Вахобов
Мана европани уртамиёна жамаоларинг уйини одам футбол кургандай булади.Шуниг учун хам биз европага утишимз керак.
   
20 июн 19:56:04
Valverde Fede
O'yinmisan o'yin bo'ldi
   
20 июн 18:48:12
abdimobile Abdimobilevich
Serbiyaga mag'luboyatlar bo'lsin!!! Jurnalist Sodiq (Sadik) uchun ham yirik hisobda mag'lublar bo'lishsin!!! UEFA nohaqlik qildi!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика