

"Александер Исак човдаги ноқулайлик туфайли алмаштирилди. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади. 3 ой сафда бўлмаган футболчи учун мувозанат топиш жуда қийин.
Ўйлайманки, Жереми Фримпонг бу янги жароҳати туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди", – деди Слот.

Фримпонг 19-дақиқада мушак жароҳати туфайли алмаштирилган бўлса, Исак танаффусда ўзгартирилган эди.



