"Славия" футболчиси ирқчилик туфайли 10 ўйинга дисквалификация қилинди

Sherzod Nurmatov
15 апр 2021, 00:41
УEФА расмий сайтида Европа Лигасининг 1/8 финали доирасидаги "Славия" ҳамда "Рейнжерс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кузатилган воқеа бўйича муҳокама жараёни натижалари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Ташкилот Чехия клуби ҳимоячиси Ондржей Куделани шотландияликлар футболчиси Глен Камарни ирқий ҳақорат қилганликда айбдор деб топди.

34 ёшли футболчи ушбу ҳуқуқбузарлик учун 10 учрашувлик дисквалификация билан жазоланди.

Ўз навбатида Камара ҳам "Славия" футболчисини ургани учун ташкилот томонидан 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com