Расман: «Бунёдкор»нинг собиқ устози «Крузейро» бош мураббийи

Aslanov Jasurbek
16 окт 2020
«Бунёдкор», «Челси», Бразилия ва Португалия терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари «Крузейро»да иш бошлаши расман эълон қилинди.

Бразилия жамоасининг расмий сайтининг хабар беришича, клуб мураббий билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, «Крузейро»нинг амалдаги бош мураббийи Ней Франко В Серия 15-турида «Оэсте» клуби билан ўйинда қайд этилган нурсиз дурангдан кейин истеъфога чиқарилган.

71 ёшли мутахассис учун эса «Крузейро» бегона эмас. У мазкур клубни 2000–2001 йилларда бошқарган. «Кўклар» Бразилия чемпионати жорий мавсумининг ортда қолган 15 туридан кейин 12 очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасини эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com