Скалони: "Миллиметрли офсайдлар... Биз таслим бўлмаймиз"

Mirjalol Normatov
22 ноя 2022
Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2022 1-тури доирасида Саудия Арабистонидан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Саудия Арабистони қандай ўйнашини билгандик. Уларнинг чуқур ҳимояда ўйнашини билган ҳолда тайёрлангандик. Офсайдлар миллиметрли даражада бўлди.

Олдимизда яна икки ўйин бор. Мағлуб бўлдик, аммо таслим бўлмаймиз", - деди Скалони.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда словениялик бош ҳакам Славко Винчич учта голни бекор қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal