"Сити"ни таслим қилган "Арсенал" устози ўйиндан сўнг нималар деди?
09 окт 2023 01:15
Янгиликлар
"Сити"ни таслим қилган "Арсенал" устози ўйиндан сўнг нималар деди?
"Арсенал" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги АПЛнинг 8-тур ўйинидан (1:0) сўнг "тўпчилар" устози Микель Артета матбуот анжуманида иштирок этди.
"Хурсандман. Бу ғалаба керакли пайт, керакли рақибга қарши, керакли футболчилар билан содир бўлди. Яхши ўйин муҳим, аммо ишқибозларнинг қўллаб-қувватлови ҳам шарт. Бугун катта ғалабага эришдик.
Иккинчи таймни жуда яхши бошладик. Ҳақиқатдан ҳам агрессив ўйин кўрсатдик. Ўзгаришлар ҳам бизга ёрдам берди. Гол бўлган вазиятда ҳаммаси юқори даражада бажарилди.
Биз "Сити"га кўплаб муаммолар тақдим қила олдик. Йигитларнинг ўзини тутиши менга ёқяпти.
Бу жамоага қарши ўйнаш жуда қийин. Эмоцияларни назорат қилиш, ўзига ишониш лозим.
Давид Райя бугун жуда яхши ҳаракат қилди. У тўпни назорат қилиб, юқорироқ ўйнади. Менга қўрқмас футболчилар ёқади, Давид шундайлардан бири" - дейди "Арсенал" устози.
Фикрлар