"Сити" собиқ футболчиси МТЖ мураббийлар штабидан ўрин олди

Абдулвосит Бектемиров
6 май 2026, 19:01
Фабио Каннаваро штабига яна бир мутахассис қўшилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Фабио Каннаваро штабига италиялик собиқ футболчи Роландо Бьянки қўшилди. Собиқ ҳужумчи Бьянки мураббийлар штабида ҳужумчилар билан ишлайди.

Роландо Бьянки фаолияти давомида "Аталанта", "Кальяри", "Реджина", "Манчестер Сити", "Лацио", "Болонья" ва "Мальорка" каби клубларда тўп тепган. Футболчи фаолияти давомида 392 баҳсда иштирок этиб, 111та гол уришга мувофақ бўлган. Бьянки фаолияти давомида ҳаводаги курашларда самарали ҳаракат қилиши билан машҳур бўлган. А Сериянинг 2006/2007 йилги мавсумида 37 учрашувда 18та гол уриб, тўпурарлар рўйхатидан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро январь ойида Дубай шаҳрида ўтказилган йиғинларда яна бир мураббий Паоло Каннаварони йиғинларга жалб этган эди.

Bianchii.jpg


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia