"Хоразм" футболчиси терма жамоадан чақирув олди

Sherzod Nurmatov
5 май 2026, 14:33
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Хоразм” профессионал футбол клуби футболчиси Диёр Ортиқбоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирув олди.

2.jpg

ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда халқаро ўртоқлик учрашувларида Диёр Ортиқбоев терма жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун: терма жамоа бош мураббийи Фабио Cаннаваро Хоразмда бўлиб ўтган “Хоразм” – “Нефтчи” учрашувини стадиондан бевосита кузатиб борган эди”, – дейилади хабарда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати