"Сити" Кулибалига йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр. "Наполи" ҳимоячи учун 80 миллион сўрамоқда

Alisher
12 авг 2020
"Манчестер Сити" "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалининг трансфери устида ишламоқчи.

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, Англия клуби ва Кулибалининг агенти бўлмиш Фали Рамадани ўртасидаги музокаралар якуний босқичга келган.

"Шаҳарликлар" футболчининг ўзи учун 5 йиллик шартнома ва йилига 10 миллион евролик шартнома таклиф қилишга тайёр.

"Ман Сити" айни дамда "Наполи" билан трансфер нархи бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Италия клуби 29 ёшли ҳимоячи учун камида 80 миллион евро хоҳламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira