Синиша Михайлович: "Де Йонгнинг Киммехга нисбатан қоидабузарлигини кўрмадим, аммо футбол - рақс эмас"

Aslanov Jasurbek
5 авг 2015
"Милан" бош мураббийи "Ауди Кап" доирасидаги "Бавария"га қарши учрашувда (0:3) Найжел де Йонг ва рақиб жамоа устози Хосеп Гвардиола ўртасидаги жанжалга изоҳ берди.

"Қоидабузарликни кўрмадим. Футбол - рақс эмас. Қоида бузиш - спортнинг бир қисми. Шу сабабли бундай ўйинларни ўртоқлик учрашуви деб бўлмайди.

Ўйинда бир томонлама ҳаракат бўлди, чунки рақибимиз жуда яхши ўйнади. Улар тест-драйвни яхши ўтказди, биз эса йўқ.

Биз ўйинимизни яхшилаб, буни устида ишлашимиз лозим" - дейди Михайлович.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com