UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жоржио Кьеллини: "Майдонга февраль-март ойларида қайтишга умид қиламан"  0 19:26Вадим Абрамов: "Биз ҳам Бразилия, Парагвай билан ўйнашни истаймиз"  102 19:20Роналду бу йил Мессидан кўп гол урди  26 19:18Шомуродов Олег Шацкихнинг рекордига яқинлашди  12 19:16“Dubai Cup-U23”: Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонига қарши ўйин учун асосий таркиби маълум  13 19:13Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди   34 19:07Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди"  42 18:52Шомуродовнинг иккита голи Фаластинни мағлуб этди  504 18:44Карикатура: Эден Азар Карим Бенземани дунёдаги энг кучли ҳужумчи деб атади  2 18:20"Пахтакор" стадиони ҳақида тарихий факт  28 17:48"Манчестер Юнайтед" қишда 57 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  3 17:23Расман: Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббий этиб тайинланди  3 16:54Клопп Европадаги энг ёқтирмаган стадионини айтди  4 16:28Морено 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилганидан хафа  2 16:17Ўзбекистон ва Фаластин "Пахтакор" стадионида  14

Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурда ғалаба қозонди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурда ғалаба қозонди

Сингапур ҳамда Ўзбекистон терма жамаоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Сингапур

Ikhsan Fandi - 45'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 4-тур

15/10/2019, 17:45

3
:
1
Тугади

Узбекистан

Одил Ахмедов - 15', Eldor Shomurodov - 51', Eldor Shomurodov - 90'

Стадион: 12547 томошабин

45'
90'
31'  Shawal Anuar
45'  Ikhsan Fandi
61'  Shawal Anuar (Faris Ramli)
69'  Ikhsan Fandi (Габриэль Юн Йи)
81'  Zulfahmi Arifin (Мухд Ирван Шах)
15'  Одил Ахмедов
51'  Eldor Shomurodov
52'  Otabek Shukurov (Ikrom Alibaev)
57'  Jaloliddin Masharipov
70'  Jaloliddin Masharipov (Sardor Mirzayev)
90'  Eldor Shomurodov
90'  Dostonbek Khamdamov (Игорь Сергеев)


Сингапур – Ўзбекистон 1:3

Гол: Фанди 45- Аҳмедов 15, Шомуродов 51, 90+2.

Бош ҳакам: Шен Йинҳао (Хитой)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сонг Циангюн (Хитой), Жанг Ченг (Хитой).

Захира ҳаками: Жанг Лей (Хитой).

Назоратчи: Ала Ал Абади (Ироқ).

Комиссар: Каня Кеомани (Лаос).


Сингапур: Изван Маҳбуд, Назрул Назари, Ирфан Фанди, Сафуван Баҳарудин, Зулфаҳми Арифин, Шаҳдан Сулаиман, Харисс Хорун, Ҳами Сяҳин, Шавал Ануар (Фарис 61), Ҳафиз Нур, Эҳсон Фанди (Габриэль Юн Ни 69).

Захира: Зарфан, Ҳассан, Фирдавс, Ирван, Даррен, Баиҳакки, Ажли, Ҳаззуван, , Ёсир, Фариз, Габриэль.


Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов - 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 3.Хожиакбар Алижонов - 7.Отабек Шукуров (8.Икром Алибоев 52), 9.Одил Аҳмедов, 13.Санжар Қодирқулов - 10.Жалолиддин Машарипов (18.Сардор Мирзаев 70), 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Шароф Муҳитдинов, 6.Азизжон Ғаниев, , 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, , 19.Акбар Исматуллаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Жамшид Искандеров, 23.Хуршид Ғиёсов.

Огоҳлантиришлар: Алибоев 57.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. ШОМУРОДОВВВ! Икромнинг ақлли узатмасидан сўнг Элдор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чикди ва уни алдаб ўтди. Бироқ бу сафар адашмади ва ўйинга нуқта қўйди! 1:3


90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. Стадион хавфсизлик ходимлари ўзбекистонлик мухлислар сектори олдида бир ишқибозни қўлга олди, бироқ кўринишидан ҳибсга олинган шахс ўзбекка ўхшамади.

83. Фарруҳ Сайфиев ўзи зарба берадиган вазиятда Шомуродовга пас беришни маъқул кўрди ва қарори хато бўлиб чиқди. Узатма манзилигача етиб бормади.

82. Ҳаммаси жойида, футболчимиз майдонга қайтди.

80. Одил Аҳмедов жароҳат олган кўринади. Шифокорлар майдонда унга ёрдам кўрсатишмоқда.

76. Зулфами Орифин Роналдуча "стойка"да туриб, тўпга зарба берди. Бироқ "стойка"дан бошқа ҳеч нарса Роналдуникига ўхшамади.

75. Дарвозамиздан тахминан 40 метр узоқликда мезбонлар стандарт ишлаб олишди. Ҳимоячиларимиз аввалига тўпни ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришди, бироқ ҳужумнинг иккинчи тўлқини яна ҳам яқинроқда содир бўлган фол билан якун топди.

70. Ўзгариш: Машарипов ўрнига Сардор Мирзаев майдонга тушди.

67. Шомуродов жамоадошининг ажойиб узатмасини ўзига тўғирлаб олди ва жарима майдони ичидан Сингапур дарвозасига зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди ва хавф йўққа чиқди.

66. Навбатдаги вазиятда ҳам Икром иштирок этди. Бу сафар жабрланувчи ролида. Мезбон жамоа ўз жарима майдончаси ёнгинасида қоида бузди. Тўп олдида яна Одил Аҳмедов. Бироқ бу сафар зарбани Алибоев ижро этди, тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

64. Икром Алибоев Шомуродовдан тўпни қабул қилганидан сўнг, тўпни унга қайтарди, бироқ Элдор зарба учун ажойиб вазиятга эга бўлди ва зарба ҳам берди. Тўп тўрга ташқи томондан тегди.

61. Ўзгариш: Шавал Анвар ўрнига Фарис Рамли майдонга тушди.

59. Алижонов қанотдаги тўп учун курашда рақибини енгиб, жарима майдончасига ерлатиб пас берди. Посбон бир уринишда тўпни эгаллай олмади, аммо рақибнинг бахтига Шомуродов зарба беришга улгурмади, акс холда Элдор дублни нишонлаётган бўларди.

57. Сариқ карточка. Машарипов майдон марказига яқин ҳудуддаги фоли учун жазоланди.

54. ШОМУРОДОВ! Ҳамюртимиз ҳаводаги курашда сўнгги ҳимоячидан устун келди, посбонни ҳам алдаб ўтди, бироқ сўнгги зарбада бироз шошиб қолди ва бўш дарвозани ишғол қила олмади.

52. Ўзгариш: Шукуров ўрнига Алибоев майдонга тушди.

51. ГООООЛ!!! ШОМУРОДОВ!!! Бу голда Фарруҳ Сайфиевнинг ажойиб узатмасини алоҳида таъкидлаб ўтмасак бўлмайди. Фарруҳнинг узатмасини Шомуродов ўз услубида (бош билан) голга айлантирди.


50. Машарипов ўз қанотидан жарима зарбасини амалга оширди. У узатган тўпни рақиб посбони Назрул Назари эгаллаб олди.

47. Бўлимнинг дастлабки хавфли вазияти мезбонлар ҳисобига ёзилди. Узоқ бурчакка узатилган пасга Анвар ета олмади.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.




- Биздан узоқлашманг, танаффусда ажойиб суратларни тақдим этамиз.

ТАНАФФУС!

45. ГОЛ! Рақиб ҳисобни тенглаштирди. Эҳсон ёки Иҳсон Фанди жарима майдончасига узатилган тўпни боши билан дарвозага бурди ва ҳисобни тенлаштирди. Элдор Суюнов бор кучи билан тўпга отилганига қарамасдан, тўп дарвозамиздан жой олди.

44. Ҳафиз Нор чап қанотдан тўпни жарима майдончамизга ташлади, Фарруҳ Сайфиев тўпни тепиб юборишда бироз ҳисоб китобда адашди. Натижада тўп аввал оёққа, кейин қўлига тегди... Бутун стадион пенальти бўлди дея "портлади", аммо ҳакам ўйнаш мумкинлигини кўрсатиш билан чекланди.

40. Алижоновнинг ўз қанотидан берган ажойиб пасидан сўнг Ҳамдамов қулай вазиятдан тўпни дарвозага буришга уринди, бироқ бироз аниқлик етишмади.

37. Бу сафар Сайфиев ўз қанотидан жарима майдончасига ёриб кирди ва бир ҳаракат билан рақибни шимолга сирпантирди. Унинг ўнг оёқда берган зарбасидан сўнг мезбонлар посбони қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.

35. ШОМУРОДОВ! Ҳамдамов пасидан сўнг Одил Аҳмедов тўпни енгилгина ҳаракат билан рақиб жарима майдончасига ташлади. Ҳужумдаги Элдоримиз бош билан зарба берди, бироқ ноаниқ.

34. Хожиакбар Алижонов рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо унинг узатмасини голга айлантирадиган футболчи топилмади.

33. Сингапурликларнинг ажойиб комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди, бироқ сўнгги узатмадан сўнг Элдор Суюнов тўғри йўлни танлади ва рақибдан олдинроқ чиқиб, тўпни эгаллаб олди.

31. Жарима зарбасидан сўнг Суюнов тўпга отилиб, уни қайтарди. Қайтган тўпни Қодирқулов эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтди, бироқ рақиб футболчиси ўз жарима майдончасига яқин ҳудудда қоидани бузди. Стандарт вазиятдан эса унумли фойдалана олмадик.

29. Фанди ва Тўхтахўжаев Ўзбекистон дарвозаси томон йўл олган тўп учун курашда сингапурлик футболчи ғолиб чиқди, бироқ бахтимизга рақиб ўйлаган ғоя амалга ошмади ва тўп майдондан чиқариб юборилди.

28. Эҳсон Фанди тўпни қабул қилиши билан ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Офсайд

25. Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг тўп чап қанотда жарима майдончаси чизиғи устидан турган Машариповга тушди. Жалолиддин ўнг оёғида зарба бераман деб алдаб, бир футболчини "хот-догга юборди". Бироқ чап оёқда берилган зарба кутилганидек чиқмади.

23. Сингапурлик ҳимоячи тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйганида Шомуродов посбон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, афсуски бундай бўлмади.

21. Рақиб ҳужумлар сонини кўпайтирмаслиги учун футболчиларимиз фоллар ёрдамида бироз темпни пасайтиришмоқда. Бу албатта ўйланган режа!

15. ЗАРБАААААААА! ГООЛЛЛЛЛ! Одил Аҳмедов Осиё чемпионатида Уммонга урган голини такрорлади. БАРАКАЛЛА!

14. Яна мезбон жамоа жарима майдончаси олдида қоидабузарлик. Тўп олдида Аҳмедов ва Машарипов! 

13. Мезбонлар ўз бурчак байроқчаси ва жарима майдончаси олдида қоида бузишди. Достон тўпни Алижоновга узатди, бироқ Хожиакбарнинг узатмаси муваффақиятсиз чиққани боис сингапурликлар қарши ҳужумга ўтишга интилишди. Сайфиев ва Суюновнинг сай ҳаракатлари билан хавф бартараф этилди.

11. Бурчакдан узатилган тўпга сингапурлик футболчи боши билан зарба берди, тўп йўналишини дарвозага буришга интилган рақиб ўйинчиси Суюновга нисбатан қоида бузди ва дарвозамиз олдидаги ҳужум йўққа чиқди.

10. СУЮНОВ! Дарвозамиздаги Элдор терма жамоамизни голдан қутқариб қолди.

9. Стадионда нафақат футболчилар балки мухлислар ҳам ўзаро курашишмоқда. Сингапур бурчак байроқчаси томонда ҳамюртларимиз бор овозлари билан терма жамоамизни қўллаб турибди, Ўзбекистон МТЖ байроқчаси томонда эса сингапурлик ишқибозлар бўш келишмаяпти.

8. МАШАРИПОВ! Жалолиддин Элдор Шомуродовнинг ажойиб пасини голга айлантира олмади. Биринчи голлик вазият қўлдан чиқди.

6. Тўпни чиройли тўхтатиш навбати Одил Аҳмедовники экан. Аҳмедов ўзига бўйсундирган тўпни Сингапур жарима майдончасига узатди, аммо посбон тўпга ҳаммадан олдин чиқиб, уни эгаллаб олди.

4. Рақибларимиздан дастлабки хавфли ҳужум. Шавал Анвар ҳаволатиб узатилган тўпни ўзига жуда яхши тўғирлаб олди ва жарима майдончамизга узатма амалга оширди, бироқ тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.

3. Ҳамдамов рақиб майдончасида тўпни олиб қўйганди, аммо қўл билан ўйин бўлгани учун рефери хуштак чалиб, қоида бузилганини кўрсатди.

1. Тўпни сингапурликлар ўйинга киритди ва баҳс бошланди. Терма жамоамизнинг дастлабки ҳужуми зарба билан якунланганди, аммо қанот ҳаками офсайд борлигини кўрсатиб, байроқчасини кўтарди.

- Икки мамлакат мадҳияси янгради ва улар қарсаклар билан кутиб олинди. Сардорлар баҳсни ким бошлаши ҳақида келишиб олишди, терма жамоамиз экранингизнинг чап қисмида бўлади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Қизил футболкада Сингапур, оқ формада эса Ўзбекистон.

- Йигитлар чигалёзди машқларни якунлаб, кийинишхонасига йўл олишди.

- Маҳаллий мухлислар стадионнинг фақат бир томонидан жой олишмоқда. 

- Ўзбекистон терма жамоаси чигалёзди машқларни бошлаб юборди. Футболчилар мухлисларимиз томонидан илиқ кутиб олинди.

- Бу стадионнинг умумий ички кўриниши. Аренанинг усти ёпиқ. Ёмғир бу ўйинга ҳалал бера олмайди. Бироқ ҳаво иссиқ, хатто футболкада ҳам терлаб кетяпмиз. Футболчиларни гапирмаса ҳам бўлади.

- Мухлисларимиз аллақачон ўз жойларини эгаллаб, барабан ва томоқларни созлаб олишган.

- Ассалому алайкум сайтимизнинг қадрли ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг Сингапурдаги "Миллий стадиони"да Сингапур ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилади.



Рейтинг: +167   

Фикрлар

+133   
15 окт 17:03:54
Man United Bukhara
Нармални шархловчилар йукми? Эшшакдай ханграшдан бошка нарсани билмайдику булар
+111   
15 окт 17:03:04
Farrux Frenk
сан элдор куп акллилик килма жонга тегдинг
+90   
15 окт 16:59:12
shokirjon1974
Дилшод илтимос нафас олиб гапир улиб колма янна
+82   
15 окт 17:14:47
StemFord
Keling tan olaylik Dilshooooood sharxlashni yorvoryapti hayojonlanib baqirganda ekranga tuflavoryapti biza zontik tutib otirimiza uyda))))))))
+62   
15 окт 17:24:54
Rakhimbaev
Eldor, Dilshod bildik juda aqlli ekansizlar, yetadi shuncha bergan aqlinglar, o'yinni sharxlanglar endi iltimos!
+59   
15 окт 17:03:34
Farrux Frenk
уйинни шархла ундан кура
+54   
15 окт 17:24:24
Real va Chelsea
Шархловчилар олдин ўзлари келишб олсин микрафонни ўчириб ЗАЙБАЛ қворди тортишавериб
+54   
15 окт 17:05:24
футбол клуб
Хурматли шархловчилар ўқиб турган бўлсаларинг илтимос ўйинни шархланглар
+50   
15 окт 17:04:21
alibek.karim
Breaking news: Sport TVda bundan buyon futbol oyinlarida sharxlovchilardan foydalanishdan voz kechildi.

Bu sharxlovchilar nima divotganini uziyam bilmayapti dubla
+41   
15 окт 17:24:37
Atxam
Eldor bn Dilshod tanaffusda mushtlawiwiga tilakdowman.Zora bittasi nokaut bop bittasi warxlasa.
+37   
15 окт 17:32:57
Kimdir Kimdir
Bu 2 ta lo'tivozni kim qo'ydi sharhlashga!
+35   
15 окт 17:10:34
Rodrygo
Бу Елдор билан Дилшод узларини Моуринё билан Гвардиола деб уйлайди шекилли, уйинни обдон тахлил килайапти. Ундан кора уйинни нармални шархласаларинг болмайдими
+33   
15 окт 16:39:29
Nodirbek Real Madrid
Олға Ўзбекистон!!! Йигитлар бўшашманглар фақат ғалаба!!! Абрамовга #Respect инглиз тилида жавоб қайтарди!!!!
+33   
15 окт 16:22:24
Равшанбек-ота
ИЛОХО ОМИН ! Эй мархаматлиларнинг энг мархаматлиси булган Аллохим ! Модомики , бугунги булиб утадиган учрашув такдирини олдиндан билгувчи Улуг Зот Узинг экансан ! Сенга илтижо килиб , ва Сендан тилайдиган тилак - истагим шу - ки , биз ахли Узбекистон футбол мухлисларига , ва биздек муминларга галаба кувончини хадя ва инъом этишингни тилаб коламан ! ОМИН ! АЛЛОХУ АКБАР !
+31   
15 окт 17:30:02
football4fans
Kuperni yoʻqotdik endi shu sharhlovchilarni ham yoʻqotish kerak! Futbol bir tomon, bular bir tomon boʻlib yotibdi!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг