Симоне Инзаги "Интер" билан шартномани узайтиришга яқин
04 май 2022 18:55
Янгиликлар
Симоне Инзаги "Интер" билан шартномани узайтиришга яқин
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги клуб билан шартномани 2024 йилнинг ёзига қадар узайтиришга яқин.
Амалдаги келишув келаси мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Клуб 46 ёшли мутахассиснинг ушбу мавсумдаги ишларидан мамнун. Клуб унинг маошини 4дан 5,5 млн еврога қадар оширмоқчи.
"Интер" айни дамда А Серияда чемпионат якунланишига уч тур қолганда "Милан"дан икки очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар