"Интер Майами" МЮ футболчиси билан музокараларни бошлади — Романо

"Интер Майами" "Манчестер Юнайтед"нинг 34 ёшли ярим ҳимоячиси Каземиро билан музокараларни бошлади.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романонинг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунти хабар берди.

Инсайдер маълумотларига кўра, бразилиялик ярим ҳимоячи МЛС клубига ўтишга тайёр, лекин унга Европа ва Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бор. Аввалроқ матбуотда бразилияликка "Лос-Анджелес Гэлакси" ва "Ал Иттиҳод" клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Каземиро 2022 йил ёзидан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи манкунианлар сафида барча турнирларда 30 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли пас берди.


Манба: x.com/FabrizioRomano