Симеоне: "Месси бизга бош оғриқ бўладиган жойда ўйнайди"
01 фев 2017 10:56
Янгиликлар
Симеоне: "Месси бизга бош оғриқ бўладиган жойда ўйнайди"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган Испания Кубоги ярим финал биринчи баҳсидан олдин, ушбу учрашувдан кутаётганлари билан бўлишди.
Каталония клуби таркибида Андрес Иньеста ва Серхио Бускетс жароҳат туфайли майдонга тушмайди.
"Бу футболчиларнинг ўз ўйин сифати бор ва "Барселона" бироз бошқача ўйнайди. Сўнгги баҳсда Видаль қанотда, Месси эса ҳужумчиларнинг ортида ўйнаган эди. "Барселона"да ўйин вариантлари кўп, аммо ҳужумдаги учликда ўзгариш бўлмайди. Месси бизга бош оғриқ бўладиган жойда ўйнайди" - дейди Симеоне.
Баҳс бугун Мадридда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 7 февраль кунига режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар