Симеоне Корреанинг қизил карточкаси ҳақида: "Реал" билан тенг шароитда курашсак зўр бўларди"
26 фев 2023 02:18
Янгиликлар
Симеоне Корреанинг қизил карточкаси ҳақида: "Реал" билан тенг шароитда курашсак зўр бўларди"
|
Реал Мадрид Альфаро Родригес - 85' |
Примера Дивизион . 23-тур 25/02/2023, 22:30 1
:
1
Тугади
|
Атлетико Мадрид Хосе Хименес - 78' |
Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 64721 томошабин
Бош ҳакам: Jesus Gil
Учрашувнинг 64 дақиқасида "Атлетико" тўпни аутдан ўйинга киритаётган эди, ўша вақтда Корреа "Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигерни тирсаги билан кўкрагига енгил зарба берди. Бош ҳакам Хесус Хиль Мансано тезда форвардга қизил карточка кўрсатди.
"Бу зарба эмас. Рюдигернинг бўйи 194 см ва бу "кучли зарба"дан сўнг ўтириб олди ва тезда ўрнидан турди.
Бу сариқ карточка бўлши мумкин, аммо ушбу ҳаракат учун четлатаверишса, майдонда футболчилар қолмайди.
Воқеа такрорланмоқда, бу одатий ҳолга айланиб қоляпти. Тенг шароитда курашсак зўр бўларди.
Ҳар сафар "Сантьяго Бернабеу"га келганимизда ҳамма нарса рақибнинг фойдасига ишлайди" - дейди Симеоне.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар