

2017 йилнинг октябрь ойида футболчидан олинган допинг-таҳлил ижобий натижа берганди. Бунинг натижасида ФИФА ҳужумчини бир йилга футбол фаолиятидан четлатган эди. Кейинчалик Герреро қарор юзасидан апелляция берган ва дисквалификация муддатини 6 ойга қисқартиришга муваффақ бўлганди.
Аммо, Спорт арбитраж суди ВАДА (халқаро антидопинг) ташкилоти берган даъво натижасида ишни қайта кўриб чиқиб, жазо муддатини 14 ойга узайтириб берди. Шу йилнинг баҳорида Герреро Швейцария федераль судига мурожаат қилди ва ўз дисквалификациясини тўхтатишларини сўради. Суд футболчи фойдасига ҳукм чиқарди ва натижада Герреро ЖЧ-2018да иштирок этди. Август ойида Герреронинг дисквалификацияси қайта тикланди. Энди у жазо муддатини тўлиқ ўтайди.




