Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
7 июл 2025
"Шерлар" Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорликни тўхтатди.

"Португалиялик мураббий Педру Морейра ҳамда унинг беш нафар ёрдамчиси билан ҳамкорлик икки томон келишуви асосида бекор қилинди. 

Биз ушбу мутахассисларнинг клубда олиб борган фаолияти учун миннатдорлик билдириб, уларнинг келаси ишларида омад тилаймиз.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Жонатан Лукка билан шартнома ҳам бекор қилинди. У оғир жароҳат сабабли май ойида сафдан чиққанди", – дейилади клуб хабарида. 

Аввалроқ "Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этиши ҳақида маълумот тақдим этган эдик. 


"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати