Швайнштайгер илк маротаба МЮ асосий таркибида ўйинни бошлайди
Aziz Tukhtamuradov
22 авг 2015
Бугун "Манчестер Юнайтед" АПЛ 3-тури доирасида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушади.
Эътиборли томони шундаки, Луи ван Гал эълон қилган таркибга қарайдиган бўлсак, манчестерликларнинг германиялик футболчиси Бастиан Швайнштайгер бугун илк маротаба "манкунианлар" сафида асосий таркиб футболчиси сифатида ўйинни бошлайди.