Шуҳрат Тошпўлатов: "Сурхон"нинг мураббийлар штабидаги ўзгаришлари биз учун янгилик бўлиб турганди"

Iskandarov Abdulaziz
10 сен 2022
Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг қаршиликлар мураюббийи Шуҳрат Тошпўлатов фикрларини билдирди.



"Барча "Насаф" мухлисларини ишончли ғалаба билан табриклаймиз. Ўйинга келсак, йигитларга раҳмат айтаман. Ҳужумда мазмунли ўйин кўрсатиб, ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб ғалаба қозондик. "Сурхон" ҳам яхши таассурот қолдирди. Чунки бизга уларнинг мураббийлар штабидаги алмашинувлари биз учун янгилик бўлиб турганди. Қандай услубда тўп тепиши янгилик ҳисобланарди. Аввалги мураббий бошқарувида жамоа кўпроқ узун паслар билан ўйнарди. Бугун акси кузатилди. Тўпни кўпроқ назорат қилиб ҳужумлар қилди. Жамоамиз мудофаа чизиғида яхши ўйнади ва қуруқ сериямиз давом этади",- дейди Тошпўлатов.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia