Шуҳрат Қурбонов: "Натижани ҳисобга олмаганда ўйинимиздан қониқдим"

Aslanov Jasurbek
8 апр 2024
Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Дўстлик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. "Хоразм"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Яна стандартдан гол ўтказиб юбордик. Қизил карточка ҳам бўлиб қолди.


- Натижани ҳисобга олмаганда жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Қайсидир вазиятларда шунақа деса бўлади. Биринчи турдан бошлаб йигитлар ҳаракат қилмоқда. Турли услубларни қўллаб кўраяпмиз. Натижани ҳисобга олмаганда бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.


- Даврон Умиров кўрсатган ўйин ҳақида муносабатингиз?


- Тажрибали футболчи. Ўз даражасида ўйин намойиш этиб беришга ҳаракат қилаяпти.


- "Дўстлик" лойиҳасини мақсади қандай?


- Мақсадимиз улкан, келгусида терма жамоаларга футболчи етказиб беришни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. "Дўстлик" ташкил этилганига бир йилдан ошди, лойиҳа келгусида давомли бўлишига ҳаракат қиламиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia