Шоу Саутгейтнинг қолишини истайди: "Англия йиллар давомида бундай муваффақиятга эришмаганди"

Sherzod Nurmatov
9 дек 2022
Ҳимоячи Люк Шоу Гарет Саутгейт қўл остидаги фаолиятини давом эттиришни интиқлик билан кутмоқда.

Англия терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2022дан сўнг ўз лавозимини тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.

"Албатта, биз у билан ишлашни давом эттирмоқчимиз. У келгач муваффақиятга эришилди, бу кўп йиллар давомида содир бўлмаганди.

Мен ҳеч қандай соврин ютмаганимизни тушунаман ва бу хафа қилади, лекин биз тўғри йўналишда кетяпмиз. Албатта, шанба куни Франция устидан ғалаба қозона олмасак, ҳар хил гап-сўзлар бошланади, аммо ёмонлик ҳақида ўйлашни хоҳламаймиз. Биз ўзимизга ишонамиз", – деди "Манчестер Юнайтед" футболчиси.

ЖЧ 1/4 финали доирасидаги Англия – Франция баҳси эртага Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News