Шоу Англия термаси ва "Манчестер Юнайтед"ни солиштирди

Og'abek Samisov
27 мар 2022
"Манчестер Юнайтед" ҳамда Англия термаси чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу миллий жамоа ҳамда клубидаги фаолияти ҳақида гапирди.

"Доимо ўзингизни муҳим ҳис қилишингиз керак. Англия термасида ўзимни шундай сезаман. Бу билан "Манчестер Юнайтед"да ундай эмас демоқчимасман. Шунчаки бу ерда ўйиндан завқ оляпман.

Албатта, мағлуб бўлган пайтингиз кайфият яхши бўлмайди. Ҳозир клубда унчалик яхши ўйин кўрсата олмаяпмиз. Буни тан олиш керак.

Ушбу мавсум оғир ўтаётгани учун деярли ҳеч нарсадан мамнун бўлаётганим йўқ", - деди Шоу.


Og'abek SamisovМуаллиф
Манба: championat.asia