

Кеча жамоа сафига Малайзия чемпионатида ўйнаб қайтган “Машъал” тарбияланувчиси Сирожиддин Раҳматуллаев келиб қўшилди. Раҳматуллаевдан ташқари воҳа футболининг ёқимтойи Отабек Нарзуллаев ҳам “оқ бўрилар” машғулотида иштирок этмоқда.
Дарвозабон Алибек Туробов “Андижон” таркибига йўл олган бўлса, Ҳасанбой Эргашев Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоасига ўтиб кетди. "Шўртан" таркибида "Машъал"дан келган Холмурод Холмуродов билан "Металлург"да ўйнаган Фарҳод Номозов ҳам шуғулланишмоқда.
Фахриддин Чориев.



