Шоҳруҳ Гадоев 1 йил 10 ойдан сўнг олий лигада гол урди

Narzulla Saydullayev
2 апр 2015
Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашувининг биринчи бўлими 1:0 ҳисоби билан тугади.
Ўйиннинг 29-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев "Қўқон-1912" дарвозасига гол уриб ҳисобни очди.

Ярим ҳимоячи олий лигадаги сўнгги голини 2013 йилнинг 31 май санасида урганди. Ўша йил "Сўғдиёна"га қарши кечган сафардаги баҳсда Гадоев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Орадан 1 йил 10 ой 2 кун ўтгач футболчи олий лигада тўп киритишга муваффақ бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia