Шоаҳмедов "Ал Сайлия" сафидаги илк голини "Ал Жайиш" дарвозасига урди ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
2 фев 2017, 21:32
Бугун Қатар Юлдузлар лигаси 19-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтмоқда.

"Ал Жайиш" - "Ал Сайлия" учрашувининг 23-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов чиройли зарба билан ҳисобни очди. Шу тариқа, ҳамюртимиз янги клуби таркибидаги илк голини урди. Ўйинда "Ал Сайлия" сафида Темурхўжа Абдухолиқов ҳам асосий таркибда майдонга тушган. Мезбонлар сафида яна бир ўзбекистонлик Сардор Рашидов ҳам майдонга тушган.

TAS-IX



ВИДЕО


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia