

Кейн бир йилда Премьер-лига ўйинларида гол уриш бўйича Ширер рекордини янгилади.
"Тоттенхэм" форварди "Саутгемптон"га қарши баҳснинг биринчи бўлимида дубль қайд этиб, 2017 йил АПЛдаги голлари сонини 38тага етказди. Ширер ҳисобида 36та тўп бор эди. Рекорд 1995 йилда ўрнатилган эди.
"Гарри Кейн, 2017 йил сен учун ажойиб ўтди. Сен бир йилда гол уриш бўйича рекорд ўрнатишга муносибсан. Баракалла, шу рухда давом эт" - деб ёзади Ширер "Твиттер"да.



