Шевченко "Женоа" билан шартнома имзолаш учун душанба куни Италияга учиб боради
07 ноя 2021 12:10
Янгиликлар
Шевченко "Женоа" билан шартнома имзолаш учун душанба куни Италияга учиб боради
Украина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко "Женоа" билан шартнома имзолайди.
У битим тузиш учун душанба куни Италияга учади. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Мураббий "Женоа"да 1,8 млн евро (+бонуслар) маош олади.
45 ёшли украиналик 2016-2021 йилларда Украина терма жамоасини бошқарди. "Женоа" эса кеча Давиде Баллардинини истеъфога чиқарди.
Жамоа айни дамда А Серияда 12 ўйиндан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 16-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар