Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас

Aslanov Jasurbek
4 авг 2025
Беньямин Шешко "Манчестер Юнайтед"да ўйнашни хоҳлаяпти.

Sky Sports маълумотларига кўра, "Лейпциг" ҳужумчиси "Ньюкасл" вариантига қарши эмас, лекин Манчестер клуби унга жозибадорроқ кўринмоқда.

МЮ яқин вақт ичида расмий таклиф юбориши кутилмоқда.

"Ньюкасл" Шешко учун Бундеслига клубига дам олиш куни 69,8 миллион фунт (80 миллион евро) таклиф қилиб, келишув шартларини муҳокама қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports