UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Грузиялик тўпурар ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  0 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  7 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  46 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1

Шерзод Темиров — Гонконг чемпионати, Ривалдо ва Давид Вилья билан учрашув ва олдиндаги ўйин ҳақида Янгиликлар

Шерзод Темиров — Гонконг чемпионати, Ривалдо ва Давид Вилья билан учрашув ва олдиндаги ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 21 март куни ЖЧ-2026 саралаш босқичида меҳмонда Гонконгга қарши майдонга чиқади.

Гонконг футболи ҳақида гап кетар экан бевосита бу юрт вакиллари билан кечган аввалги учрашувлар кўз олдимизда гавдаланади. Лекин улар тарих. Бугун эса бу мамлакатда ҳам футбол, ички чемпионат ўйинлари яхши даражага чиққан. Клублари эса ОЧЛ, ОФК кубоги каби мусобақаларда қатнашмоқда. Гонконгнинг "Китчи" жамоасида тўп тепаётган ҳамюртимиз Шерзод Темиров бу борада етарлича тасаввурга эга бўлиб, у шу пайтгача жамоаси билан 2 бор совринга эга чиқди. Қолаверса асосий таркиб аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Гонконгга қарши ўйини олдидан Шерзод Темировни суҳбатга чорладик. 

- Дастлаб "Китчи"даги фаолиятингиз қандай кечаётгани ҳақида гапириб берсангиз. Эрондан сўнг у ерга мослашиш қийинчилик туғдирмадими?

- Ассалому алайкум. Авваламбор, барча юртдошларимизга рамазон ойи муборак бўлсин. Интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Гонконг клубига қўшилганимга кўп бўлгани йўқ. Янги футболчилар, янгича муҳит, бошқа одамлар барчасига кўникиш вақт талаб қиларди. Лекин мен учун яхши бошланди. "Китчи"га мослашишим ўзим кутгандан ҳам тезроқ амалга ошди. Келишим билан 2 та совринга эга чиқдик. Булар Гонконг ва "Senyor Sheild" кубоги эди. Бунинг ортида катта машаққат бор. Қўлга киритилаётган ютуқлар учун жамоадошларимга, мураббийларга раҳмат айтиб қоламан. Эрон чемпионатига келсак. У ерда ўйинлар кўпроқ курашлар остида кечади. Ҳозир футбол ривожланмаган мамлакат қолмаган. Бу жуда яхши ҳолат деб ўйлайман. Гонконг чемпионатида кўпроқ техник ва интелект талаб қилинади. Бу замонавий футболнинг талабидир. Икки чемпионат жисмоний ва техник жиҳатдан фарқ қилади. 

- Ижтимоий тармоқда Ривалдо ва Давид Вилья билан тушган суратингизни жойладингиз. Улар билан учрашув ва суҳбат ўзгача кечган бўлса керак?

- Улар билан учрашиш болаликдаги орзуларимдан бири эди. Тақдир тақозоси билан клубимизга ташриф буюришди. Ҳужумчилар билан фикр алмашдик. Ўз фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар. Кўпроқ олдинга интилишни, ўз устимизда ишлашимизни таъкидлашди. Жаҳон юлдузлари билан учрашувдан таассуротларни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Шу куни барчаси ажойиб эди. 

- "Китчи" сафида асосий таркиб футболчисига айландигиз. Жамоа билан кубокни ютдингиз. Бу қандай амалга ошди? Клуб қандай рағбатлантирди?

- Барча мухлислар яхши билишади, "Китчи" Гонконгнинг 12 карра чемпиони ҳисобланади. Мамлакатдаги энг зўр клублардан бири. Жамоа олдига ҳар йили олий мақсад қўйилади. Ички чемпионатда, халқаро майдонда барча турнирларни ютиш учун ўйнаймиз. Таркибда рақобат жуда кучли. Ким зўр бўлса, ўша футболчи майдонга тушади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Меҳнат қилиб, сабр қилсангиз кўп нарсага эришасиз. Ҳозирча 2 та мусобақада ғолиб чиқдик. Рағбати ҳам шунга яраша бўлади. 

- Гонконгда легионерларни маҳаллийлаштиришмоқда. Бу омил ўсишга туртки бўляптими?

- Клублар яхши савиядаги легионерларга эга. Масалан Бразилия, Франция, Англиядан келган футболчилар бор. Бу лигани ўсишига катта ёрдам беради. Гонконгда бир неча йиллик шартнома тузишади. Нега дейсизми? Маҳаллийлаштирилган футболчилар тажрибали. Катта режалар қилинади. Ҳозир бу вақтинчалик кўриниши. Бир неча йилдан кейин қандай даражага чиқишини кўрасиз. Сизга клуб томонидан барча шароит яратилса, сиздан фақат ўйин талаб қилишади. Бу шунчак зўр. 

-  Ўзбекистон терма жамоаси 21 март куни Гонконг билан меҳмонда ўйнайди. ОАВларда, футболчиларда бу ўйинга муносабат, руҳият қандай ҳолатда?

- Бундан хабарим бор. Ўйинга барча жиддий тайёргарлик кўряпти. 21 март куни барчасига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман. 

- Тарихда қарасак, Гонконг билан охирги 4та ўйинда 3таси дуранг билан тугаган экан, яъни яхшигина бош оғриқ бўлиб келган. Бу сафар Гонконг қайси жиҳатларда Ўзбекистонга муаммо туғдириши мумкин?

- Тарих ортда қолди. Янги тарих ёзиш керак. Орқага эмас, олдинга қараб юриш зарур. Ўйин жуда кичкина стадионда бўлади. Бу Гонконг терма жамоасининг танлови. Улар ўйинга жиддий қарашмоқда. Таркибга барча легионерлари етиб келган.



Абдусалом Джалилов суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика