Шерзод Ҳакимов: “Бухорога фақат ғалаба учун борамиз”

Narzulla Saydullayev
11 июн 2016
“Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” (2:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Шерзод Ҳакимов “Нефтчи” матбуот хизматига интервью берди.

-  Дербига мос ўйин бўлди. Беллашув мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Қўқон жамоасини енганимиздан хурсандман. Кучли ва жамоавий ўйин ҳисобига дербида ғалаба қозондик. Бизни қизғин тарзда қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Кейинги турда “Бухоро”га қарши қийин ўйин кутиб турибди. Хозир Олий лигада исталган жамоа билан ўйнаса бўлади. Биз “Бухоро” жамоаси уйига фақат ғалаба учун борамиз, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” вакили Шерзод Ҳакимов.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” кейинги турда Бухорода ўйнайди.  Фарғоналиклар 16 июнь “Бухоро” жамоасига қарши сафар баҳсини ўтказишади.
 
“Нефтчи” матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia