UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  2 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  18 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5

Шенсни фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин Янгиликлар

Шенсни фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

"Ньюкасл" "Ювентус" дарвозабони Войцех Шенснига қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, келишув 2023 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин, Турин клуби эса футболчини шартнома муддати тугашига бир йил қолганда қўйиб юборишга тайёр.

32 ёшли посбон “Ювентус”га 2017 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда Шенсни 7 ўйинда ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди ҳамда 3 та "қуруқ ўйин" ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Войцех 2005 йилдан 2017 йилгача Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони бўлган ва "канонирлар" таркибида учта совринни қўлга киритган. Италияда эса икки марта мамлакат кубоги ва суперкубогини, уч марта А Серия чемпионлигини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика