"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда

Alisher Ostonov
15 ноя 2025
"Ювентус" форварди Душан Влаховичга Европанинг гранд клублари қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли сербиянинг туринликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига этади. У январдан бошлаб бошқа клублар билан бемалол музокара олиб бориши мумкин бўлади. Манбага кўра, Влахович атрофидаги вазиятни "Барселона", "Бавария", "Манчестер Юнайтед", "Атлетико" ва "Тоттенхэм" клублари кузатиб бормоқда.

Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport