Шенол Гунеш: "Бизнинг кунимиз эмасди. Энди Уэльс ва Швейцарияни ютишимиз керак"
12 июн 2021 08:41
Янгиликлар
Шенол Гунеш: "Бизнинг кунимиз эмасди. Энди Уэльс ва Швейцарияни ютишимиз керак"
Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Италиядан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу бизнинг кунимиз эмасди. Биз тўпни йўқота бошладик ва уни олдинга олиб ўта олмадик. Италия терма жамоаси зўр. Биз кучлироқ жамоага ютқаздик. Аммо бу мусобақа: бизда яна иккита ўйин бор.
Биз дастлабки ўйинни мусобақа мезбонларидан бирига қарши ўтказдик ва ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қилгандик. Улар бизни доғда қолдиришди, курашларда ғолиб чиқишди ва тўп йўқотишмади. Италия бизга қараганда яхшироқ тайёрланган экан.
Олдимизда яна иккита ўйин турибди (Уэльс ва Швейцарияга қарши). Уларни ютишимиз керак. Умид қиламанки, Уэльсга қарши ўйинда ўзимиз истаган даражага чиқа оламиз ва бизга керак бўлган очколарни тўплаймиз", - деди Гунеш.
Фикрлар