Шайх "Манчестер Юнайтед" бўйича навбатдаги юришни амалга оширди

Omonjon To`xtamirzayev
17 май 2023
Қатарлик шайх Жассим бин Хамад Ал Тани "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш бўйича янги таклиф юборди.

Бу сафарги рақамлар аввалгисидан анча фарқ қилади. Таклиф клуб акцияларини 100% сотиб олиш, "қизил иблислар"нинг барча қарзларини ёпиш, шуниндек, МЮ эҳтиёжлари учун фонд яратишни ўз ичига олади.

Аввалроқ, Ал Тани "Манчестер Юнайтед" учун 5 миллиард евро таклиф қилганди — бу футбол тарихидаги рекорд ҳисобланади. Шайхнинг рақобатчиси эса британиялик миллиардер Жим Рэтклифф ҳисобланади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport