

ПРО лига иштирокчиси сафида бир қатор янги футболчилар шуғулланаётгани ҳақида кеча хабар бергандик. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа машғулотларига тажрибали ҳимоячи Шавкат Муллажонов ҳам қўшилди.
2020 йилги мавсум "Сўғдиёна" сафида ўйнаган Муллажонов Суперлигада 16та ўйинда майдонга тушди.




