

Йиғилишда сўз олган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон давлат раҳбарини мини-футбол бўйича Озарбайжон терма жамоасининг ЖЧ-2025даги ғалабаси билан табриклади.
"Илҳом Ҳайдарович, сизни Озарбайжон мини-футбол терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлгани билан муборакбод этаман. Биз катта футболга бир қадам қолганини кўрдик ва бундан чин дилдан хурсанд бўлдик", – деди Ўзбекистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон терма жамоаси Боку шаҳрида бўлиб ўтган мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Финалда терма жамоа Венгрия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Озарбайжон пойтахтида ўтган спорт тадбирида жами 32 давлатдан жамоалар иштирок этди. Кейинги турнир 2027 йилда ўтказилиши кутилмоқда.



