UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Сульшер "ҳа" демоқда, раҳбарият эса "йўқ"  0 13:20Германия газетаси: "Келиб чиқиши ўзбекистонлик футболчи "Айнтрахт"нинг етакчиси"  10 13:13"Барселона" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси "Лион" бош мураббийига айланди  1 13:11АГМК - "Сўғдиёна" ўйинига оид маълумотлар  2 12:57Тони Кроос собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 12:53Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Жаҳон Кубогидан олдин сўнгги йиғинга киришди  1 12:50"Спорт ТВ" 14:30дан бошлаб "Насаф" - "Қўқон-1912" учрашувини намойиш этади  10 12:46Лига 1'да истеъфо  0 12:06Сафарда энг кўп ўйин ўтказган "Қўқон-1912" тўртинчи марта мағлуб бўлди  15 11:55Азиз Нурийни табриклаймиз!  3 11:55"Манчестер Сити" яна бир тарихий натижа қайд этди  23 11:53Суперлига. Бугун 9-турнинг охирги учта ўйини ўтказилади  71 11:43Зидан: "Кейинги мавсумда биз билан фахрланасиз"  12 11:25Вильмотс Эронга келди, лекин шартнома тузмади  3 11:1120 ёшли Мбаппе ажойиб натижа қайд этди  5

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди

Мамлакатимиз жамоатчилиги жудоликка учради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов шу йил 15 март куни оғир хасталик туфайли вафот этди. 

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Мираброр Зуфарович Усмонов 1947 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар иқтисодиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида турли лавозимларда самарали фаолият олиб борган, 1994-2005 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари сифатида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо тармоқларига раҳбарлик қилган. 

М.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги кўп йиллик фаолияти давомида билими, катта ҳаётий тажрибаси билан қонунлар ишлаб чиқилишида фаол иштирок этди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти сифатида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. 

Мираброр Усмоновнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан мукофотланган эди.

Давлатимиз раҳбарининг марҳум хонадонига ташрифи халқимизга хос олижанобликнинг, мамлакат ривожига ҳисса қўшган инсонларга эҳтиромнинг яна бир ифодаси бўлди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

Президентимиз марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

– Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди, – деди давлатимиз раҳбари. 

Таъзияга йиғилганлар Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

+16   
15 мар 17:03:57
Ҳақиқат
Мираброр Усмонов Ўтиш даврида Ўзбекистон халқига катта ёрдам берган
+9   
15 мар 17:06:09
Равшанбек-ота
Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъун . Шундай кунларнинг энг улуги булган муборак " Жума " куни айемида вафот этиш , хар кандай бандага хам насиб этмайди . Аллох уз рахматига олган булиб борадиган жойларини жаннатий ва рахматий килган булсин , шу билан Яратганнинг Узи охиратларини обод этиб , мархумнинг оила аъзолари ва якинларига метиндек сабр ва токат берсин !
+3   
15 мар 17:51:24
Бахтиёр Хайдаров
Азтазбиллахи Инна лиллахи ва инна илайхи рожуйун . илохаомин Аллохумма ажирний фий мусибатий вохлуфли хойрон минха охиротлари обод булсин ахли якинларига сабр аллоху акбар. Президентимизни фотихага боришлари иймондан ва исломни юксак маданиятидан дарак беради .
+1   
15 мар 17:15:26
SHOH.MAN_UNITED
Аллоҳ раҳматига олсин
+1   
15 мар 17:06:32
Oybek78
ОЛЛОХИМ жойлари жаннатдан килсин!!
+1   
15 мар 17:02:23
Лочин
Жойи жаннатдан булсин, якинларига сабр берсин
+1   
15 мар 16:55:44
Ulugbek_MYU
Жойлари жаннатда булсин Мираброр бобони!
   
15 мар 23:09:41
fahriddin
Юртбошимизнинг одамгарчилигига Яна бир бор тан бердим умрлари узок булсин.Мираброр бобомизни жойлари Жаннатда булсин.
   
15 мар 20:00:46
Realist.
Oxiratlari obod bo‘lsin. Atrofimizda insoniylikni yuqori plankaga ko‘taruvchi, ushlab turuvchi insonlar bor yaxshiyam.
   
15 мар 19:09:28
Olga uzbegim
Olloh rahmad qilsin faqat futbolgamas boshqa yunalishdayam yurtimizga ancha foydalari teggan insonidila joylarini jannatda qilsin Ollohim yaqinlariga sabr bersin
   
15 мар 19:07:18
Ula Alisher
Ажойиб куп фойдали ишлар килган инсон жойлари жаннатдан булсин
   
15 мар 17:31:26
Farhod701
Oxiratlari.obod.bulsin.mirabror.boboni.uzbekistonni.osiyoga.tanitgan.
   
15 мар 17:28:01
Shedevr91
XAlqimizga qilgan xizmatlari uchun katta raxmat. Oxiratlari obod bo‘lsin.
   
15 мар 17:24:59
hala-madrid89
ollohni irodasi joyi jannatdan oxirati obod bolsin!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг