UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  17 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди.

Суҳбат аввалида ФИФА президенти Ўзбекистон етакчиси ва халқини тарихий воқеа – миллий терма жамоамиз 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан яна бир бор самимий табриклади. Ушбу ҳақли ютуқ мамлакатимизда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар, спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва ҳар томонлама кўмакнинг амалий натижаси экани таъкидланди.

Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли халқаро тузилма билан, энг аввало, футболни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, ёш истеъдодларни юзага чиқаришга кўмаклашиш, мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар, спорт шифокорлари ва техник мутахассисларни халқаро даражада тайёрлаш борасидаги сермаҳсул ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Футболни, биринчи навбатда, ёшлар ўртасида оммалаштириш бўйича қўшма дастурларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

ФИФАнинг техник кўмагида замонавий Миллий футбол маркази, шу жумладан, инновацион ечимларни жорий этган ҳолда рақамли футбол бўйича ситуацион марказ ташкил этилди.

Ўтган йили мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик мусобақалари ва тадбирларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти ўзбек футболини ривожлантириш ва халқаро майдонда илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси учун ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика