Шанхай клуби қишда Гарет Бэйлни харид қилмоқчи
29 окт 2019 18:45
Янгиликлар
Шанхай клуби қишда Гарет Бэйлни харид қилмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Гарет Бэйл қишки трансферлар ойнасида Хитой чемпионатига йўл олиши мумкин.
30 ёшли уэльслик ўйинчига ҳали ҳам "Шанхай Шеньхеа" клуби қизиқмоқда.
Шанхай клуби вингерга йиллик 30 миллион фунт маош тўламоқчи. Бэйл жорий мавсум Ла Лигада 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл "Реал"га 2013 йилда "Тоттенхэм"дан ўтган. Бунга қадар эса "Саутгемптон"да тўп тепган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
Вингер 2006 йилдан буён Уэльс терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар