«Спартак» бош директори: «Ўруновга Россиядан ташқарида 5–6 миллионлик таклиф борлигини биламан»

Narzulla Saydullayev
2 авг 2020, 10:30
«Спартак» бош директори Шамиль Газизов «Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида гапирди.

- Ўрунов ҳақидаги гап сўзларга муносабатингиз?

- Ҳозир барча Ўрунов борасида кулмоқда. Ҳозир унга 5–6 миллионлик таклиф борлигини биламан. Барча бу Россия чемпионатига таалуқли эмаслигини тушуниб турибди.

- Унга қизиқиш жуда ҳам катта, Ўруновнинг бир нечта кучли сифатларини санаб бера оласизми?


- Сиз унинг ўйинини томоша қилинг.

- Агар 6 миллионлик таклиф бўлса нима учун «Уфа» «Спартак»ка арзонга сотмоқда?

- Бир нечта вариантлар бор, дейлик футболчининг кейинги трансферидан маълум миқдорда пул олиши мумкин. Ёки бир футболчи кетса унинг ўрнига бошқа футболчи келиши мумкин – дейди Газизов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Футбольный Биги" ютуб канали