Шаҳзод Убайдуллаев 3 йилдан сўнг Суперлигада дубль қайд этди

Оқил Абдубарноев
23 сен 2023
"Металлург" ҳужумчиси охирги марта 2020 йил шундай натижага эришганди.

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган ОКМК — "Металлург" (2:4) учрашувида меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев дубль қайд этди.

Косонсойлик ҳужумчи сўнгги бор 2020 йилнинг 7 июль куни "Металлург" сафида "Бухоро"га 2 та гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи иккинчи даврада бекободликлар сафига келгунга қадар Беларуснинг "Шахтёр" клубида тўп тепганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia