UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Эшитдик-да! Ихтиёр Тошпўлатов "Турон" сафига қўшилди  0 15:35"Аҳволимиз яхши, фақат чўкяпмиз..."  20 15:34Баҳодир Аҳмедов: "Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва қўпол хатоларга йўл қўйдик"  2 15:28Ҳакам Куйперс августда фаолиятини якунлайди. У Евро-2020 финалида ишлаганди  0 15:02Расмий хабар. Боян Матич "Пахтакор" билан шартнома тузди  28 15:00"Челси"нинг янги мавсум учун сафар либоси билан танишинг  2 14:35Лаутаро Мартинес "Арсенал"га ўтмайди, унинг мақсади фақатгина Ла Лига клублари  1 14:11"Манчестер Сити" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  6 13:47"У бўрига айланмоқда". Hamid Sahari Шомуродовнинг "Рома"га ўтишига атаб карикатура чизди  30 13:28Йович: "Мен тасодифан "Реал"га тушиб қолмадим"  0 13:11Футзал. Ўзбекистон Эронга бешта гол уриб мағлубиятга учради  37 13:09"Насаф" Баҳром Абдураҳимов ва сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бозоров билан шартнома узайтирилди  23 13:00"Реал" Карвахаль билан шартномани 2024 йилга қадар узайтирди  2 12:37Де Пауль: "Бу ажойиб клуб тарихини ёзишни давом эттирмоқчиман"  0 12:04Карикатура: У 7-бор "Олтин тўп"ни қўлга киритадими?  16

Шаффофликми ёки бошқа мақсад? "Пахтакор" футболчиларининг маоши ошкор этилиши сабаби нимада? Янгиликлар

Шаффофликми ёки бошқа мақсад? "Пахтакор" футболчиларининг маоши ошкор этилиши сабаби нимада?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан "Пахтакор" футбол клубининг асосий таркиби, мураббийлар штаби ҳамда раҳбариятга алоқадор шахсларнинг клубдан олаётган бир йиллик маоши эълон қилинди.

Буни клуб амалга оширмади, балки "Пахтакор" футбол клуби раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғи асосида оммага ошкор этилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоа вакиллари билан учрашув чоғида айтишича, бундан буён клубнинг мукофот пуллари ва ойлик маошлар шаффоф тарзда очиқ эълон қилиб борилади. 

Бу - яхши, чунки анчадан бери қачон биздаги клублар ҳам пулларни очиқ айтар экан, нега ойлик маош ва мукофот пуллари сир сақланади, трансферлар суммаси нима учун айтилмайди каби саволлар ўртага ташланиб келинади. Бунга "Пахтакор" футбол клуби ойлик маош ва бошқа даромадларни ошкор қилиши орқали чек қўйиши мумкин. 

Албатта, ошкоралик бўлгани яхши. Чунки ошкоралик ва шаффофлик бор жойда одамларнинг бир-бирига ишончи ортади. Ҳеч ким ҳеч кимдан ҳеч нимани бекитмайди. Лекин шу ўринда савол туғилади: нимага асосан "Пахтакор" клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев дабдурустдан маошларни эълон қилишни хоҳлаб қолди? Бунинг замирида нима ётибди? Қуйида шу ҳақда баъзи фикр-мулоҳазаларни билдирамиз. 

Мақсад шунчаки мухлисларни хабардор этиш

Хаёлга келган биринчи фикр шу бўлди, яъни клуб вакилларининг олаётган маошини халққа эълон қилиб бориш. Яъни, ҳисобот бериш.  Футбол ошкораликни маъқул кўради, буни тушунамиз ва шу сабабдан ҳам Жаҳонгир Абидович "Пахтакор" футболчилари ва мураббийлари қанча пул олишини одамлар билиб қўйсин деган маънода топшириқ берган бўлиши мумкин. 

Айтиш мумкинки, суммаларнинг эълон қилингани кўпчиликка маъқул келди. Чунки ким неча пул топишини билишга қизиқиш бизнинг қонимизда бор. Футболчилар қанча топишига эса янада кўпроқ қизиқамиз. Бу томондан олиб қарасак, Жаҳонгир Ортиқхўжаев жуда чиройли юришни амалга оширди. Мухлисларда "Ана бўлар экан-ку, Европада ҳамманинг пулини ёзишади, мана бизда ҳам ошкоралик даври бошланди" каби тасаввур юзага келди. 

Мақсад бюджетни камайтириш бўлиши мумкинми? 

"Пахтакор" айни пайтда юртимиздаги энг катта бюджетга эга клуб ҳисобланади. Ҳозир биз фақат асосий таркиб қанча топишидан хабардормиз. Клуб тизимида шунингдек, бошқа жамоалар ҳам бор, масалан футзал, аёллар, болалар мураббийлари ва ҳоказо. Ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда пул янада катта кўринади.

Йиллик маошлар эълон қилингач, кўпчилик кимнинг қанча топишидан хабардор бўлди. Ва аксар одамларда норозилик кайфияти ҳукм суряпти. Бунга табиий ҳол сифатида қараса бўлади. Чунки футболчилар олаётган маош чиндан ҳам катта. Баъзиларимиз бу пулни умр бўйи ишлаб ҳам топа олмаймиз. Бу ҳақиқат. Мухлисларнинг норозилиги шундаки, футболчилар кўрсатаётган ўйин олаётган пулига мос эмас. Айниқса Эрен Дердийок топаётган маош жуда кўп норозиликларга сабаб бўляпти. 

Маошларнинг бирданига ошкор этилиши кейинги йил клуб бюджети қисқаришига сабаб бўлиши мумкинми? Мумкин. Айтайлик, Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб раиси сифатида футболчиларга сизлар оладиган пул халққа маъқул келмаяпти, кўрсатаётган ўйинингиз шунга мос эмаслигини одамлар гапиряпти, мен қандай қилиб бунча пул бера оламан дейди ва пулларни камайтиришга ўтади. Қарабсизки, шу тариқа бюджет камайиб боради. 

Уставда нима дейилган? 

Ҳар бир клубнинг ўз устави, яъни низоми бор. Ва ҳар бир клуб шу уставга монанд фаолият олиб боради. Айтайлик, клуб уставида футболчилар, мураббийлар оладиган маош ва мукофот пуллари оммага эълон қилинмайди деган банд бўлиши мумкин. Низомда бўлмаса ҳам, бу нарса шартномада ёзилган бўлади. 

Шундан келиб чиқиб айтганда, Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғига биноан маошлар ошкор этилиши клуб уставига ёки футболчи ва мураббийлар шартномаси шартларига тўғри келадими? Масаланинг бу томони ҳам бор. Айтайлик, сиз футболчисиз ва қанча топишингиз оммага чиқишини хоҳламайсиз. Бу вазиятда сиз ўз ҳуқуқингиздан фойдаланиб, менинг пулларимни эълон қилманг, буни хоҳламайман деб айтишга тўлиқ ҳаққингиз бор. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳолатда футболчилар ва мураббийлар ҳуқуқи поймол қилинган бўлиши мумкинми?

Шаффофлик қаерда кўринади?

Европада клублар йиллик харажатлар ва даромадларини эълон қилиб боришади. Бу тушунарли. Лекин бир нарсани ҳисобга олайлик, улар умумий суммани келтиради. Масалан, бирон бир клуб умумий ҳисобда 100 сўм харажат қилдик ва 50 сўм даромад топдик деб айтиши мумкин. Лекин ҳеч бир клуб ўз футболчиси ёки мураббийи қанча пул олишини алоҳида исм-шарифи билан келтирмайди. Қолаверса буни футболчилар ҳам хоҳламайди.

Бизга кучли чемпионат керак

Ҳозир кўпчиликда булар кўп пул топар экан, лекин ўйини шунга лойиқ эмас деган фикрлар бонг уряпти. Лекин бир нарсани унутмайлик, дунёдаги барча профессионал лигаларда футболчилар кўп пул топади. Арзон чемпионат қаерда бор? Бор бўлса ҳам арзон чемпионатни ҳеч ким кўрмайди, ҳеч ким қизиқмайди ҳам. 

Бизга эса кучли чемпионат керак. Кучли чемпионатни катта пул топадиган футболчилар вужудга келтиради. Баъзан шунча пул сарфлаб ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпмиз деймиз. Лекин ўша пулларни долларга ўгирганда арзимас сумма бўлади. Балки жаҳон чемпионатига чиқадиган жамоалар биздан ўн баробар кўп харажат қилаётгандир. 

Спортда натижага эришиш барибир пул талаб қилади. Футболда ҳам шундай. Футболчилар маошини ошкор қилиш эса ўзбек футболига нимадир фойда беради деб ўйламайман. Масалан, ўзим учун ким қанча топаётганини қизиғи йўқ. Ҳаммага ризқни Худо беради, кимгадир кўп, кимгадир кам. Шу боис мен футбол кўрганда, мураббийларнинг зуккосига, футболчиларнинг эса маҳоратига эътибор қаратаман. Тўғриси, уларнинг қанча пул топиши билан ишим йўқ.

Энди фараз қиламиз, бизда футболчилар кўп пул топяпти, дарҳол уларнинг ойлик маошини камайтириш керак деб пулларни кескин тушириб юборсак, биласизми нима бўлади? Футболчилар ўзимизда сал-пал ўйнаб олгач, дарҳол четга кетишга тушади. Фарқи йўқ, Бангладешми, Камбоджами, Малайзиями, Ҳиндистонми фарқи йўқ - камида 4-5 минг доллар берса бўлгани, ундан кўра ўша ёққа бориб пул ишлаб келаман дейди. 

Ўзи шундоқ ҳам кўп футболчиларимиз Вьетнам, Таиланд, Малайзияларга бориб ўйнаб келишди ва шу кунларда кетишга тайёрлар ҳам бисёр. Биз эса энг яхши футболчиларни фақат Европага жўнатиб, бошқаларни ўзимизда олиб қолишга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки зўр ўйинчилар кетиб қолаверса, таркибида номи чиқмаган футболчилар тўп тепаётган жамоалар иштирокидаги Суперлигани ким кўради?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

+15   
19 июн 16:47:43
Zohid Juraev
МУАЛЛИФГА САВОЛ:

Европадаги клубларга ажратилаётган пулларни эгаси ким?

Ўзбекистонда клубларга ажратилаётган пулларни эгаси-чи?

Бизда клубларга берилаётган пулларни эгаси ХАЛҚ...
Демак халқ ўз пулларини нимага сарф қилинаётганини билишга хақли! Нима сизга бюджетимиз битмас-туганмасми, футболчиларга 20-30 баробар кўп хақ берадиган?

Футболчиларга бизда берилаётган пуллар иш хаққи, нафақа, йўл, мактаб, шифохона қуриш...дан қисиб берилаётган пуллар!

Клублар Европадагидек хусусий бўлса розимиз очиқламасин фойда ва чиқимини.... Халқ пулларини ишлатяпдими, очиқласин! Бу шарт

Мақола буюртма эмасми ишқилиб Абдусалом Азизовни гапларидан кейинги?
+10   
19 июн 16:39:41
Zohid Juraev
Буюртма мақола бу!
+5   
19 июн 16:51:04
Zohid Juraev
Текин пул келиб турса қайси футболчи ўйнагиси келади? Ўз устида ишлайди? Мураббий ва клуб рахбари билан келишиб олади-да номига ўйнаб, иш хаққини ярмини тепага бериб маишат қилиб юраверади-да

Клубларга ажратилаётган пулларни эгаси бўлмаса....
+4   
19 июн 18:04:55
Jamoliddin Chuliyev
Zohid Juraev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Битьа Пахтакорни ўзи емаябди бюджет пулларини ҳамма клублар еб ётибди Тахминан 1 триллион сўм сарфланади адашмасам йилига... Сиз учун 1 триллион сўм кам пулми? Хусусий бўлса бирдан бўлсин, қанақа босқичма босқич? Қўлидан келмагани тўхтатсин фаолиятини 6-7 та хусусий клуб етади Ўзбекистонга Барибир қолган клублар очко улашишдан бошқа иш қилгани йўқ хозир
Xop hamma klub yeydi respublika budjeti qanchaligini bilasmi? amaldorla tomonidan talon taroj qilingan summa miqdorinichi?
1 trln bowqa sohada ham arra qilib ketishadi uni oldini olish uchun tub islohot qilish kerak korrupsiyani yoqotish kerak bu bir kunda bub qolmaydi shunday rkan bu pullarni hokimyatga yoki bowqa sohaga berib amaldorlarni boyitgandan kora futbolga bergan afzalroq.Qolingizdan kelsa hukumatda keskin lebiral islohotlar qiling.

Klublarni birdan xususiy qilib yuborib bumedi bu vaqt oladigan jarayon kuf suf manbuni san yuritaver deb quyib bumedi.
Kamida 25-30ta klub boliwi kerak futbolchi yetishib chiqishi uchun
+4   
19 июн 16:38:00
Zohid Juraev
МУАЛЛИФГА САВОЛ:

Европадаги клубларга ажратилаётган пулларни эгаси ким?

Ўзбекистонда клубларга ажратилаётган пулларни эгаси-чи?

Бизда клубларга берилаётган пулларни эгаси ХАЛҚ...
Демак халқ ўз пулларини нимага сарф қилинаётганини билишга хақли! Нима сизга бюджетимиз битмас-туганмасми, футболчиларга 20-30 баробар кўп хақ берадиган?

Футболчиларга бизда берилаётган пуллар иш хаққи, нафақа, йўл, мактаб, шифохона қуриш...дан қисиб берилаётган пуллар!

Клублар Европадагидек хусусий бўлса розимиз очиқламасин фойда ва чиқимини.... Халқ пулларини ишлатяпдими, очиқласин! Бу шарт!
+3   
19 июн 23:04:10
Аслиддин
Zohid Juraev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МУАЛЛИФГА САВОЛ: Европадаги клубларга ажратилаётган пулларни эгаси ким? Ўзбекистонда клубларга ажратилаётган пулларни эгаси-чи? Бизда клубларга берилаётган пулларни эгаси ХАЛҚ... Демак халқ ўз пулларини нимага сарф қилинаётганини билишга хақли! Нима сизга бюджетимиз битмас-туганмасми, футболчиларга 20-30 баробар кўп хақ берадиган? Футболчиларга бизда берилаётган пуллар иш хаққи, нафақа, йўл, мактаб, шифохона қуриш...дан қисиб берилаётган пуллар! Клублар Европадагидек хусусий бўлса розимиз очиқламасин фойда ва чиқимини.... Халқ пулларини ишлатяпдими, очиқласин! Бу шарт Мақола буюртма эмасми ишқилиб Абдусалом Азизовни гапларидан кейинги?
Футболчилар куп пул топади дейилвотти,лекин шу пулни канчаси узига колади канчаси ОТКАТга кетади шуниям билиш мухим.Футболчига миллион миллион пул бериб куйиб хомийлар чапак чалиб колмаса керак.Айникса бюджет пуллари буса.Хамма нарса корупцияга бориб такалади.Жамиятда халолликни таминламай туриб футболдан халолликни кутиш кийин.Футболчилар пулини халоллаб олмиеетти дейлик хуш бошка сохада ким пулини халоллаб овотти.Хокимлар министрлар еки депутатлар пулини халоллаб овоттими.Ким хозир халкка енгил бусин дивотти
+3   
19 июн 18:49:37
International
Evropada klublar yillik xarajatlar va daromadlarini elon qilib borishadi. Lekin hech bir klub o'z futbolchisi yoki murabbiyi qancha pul olishini alohida ism-sharifi bilan keltirmaydi.
___________
Kalla bomi o'zi? Nima divossiz o'ziz chundizmi? Yevropada e'lon qimasa qattan bilvomiz? Eng kamida paparazzilar chiqaradi hamma biladi. Undan keyin ula pulni o'zi ishlab topadi, xohlasa e'lon qiladi xohlamasa yo'q, bizada budgetdan, xalq pulidan ketvottiyu, hamma bilsin to'lavotgan soliqlarimizdan qancha olishvotganini.
+3   
19 июн 17:58:28
Kardinal
Мени шу гапим эсингизда колсин. Футболимиз яна 10 йил оркага кетади. Маошларни очиклаш керак эмас. Чунки бир футболчи олаетган пулни иккинчиси билиши керак эмас. Хозирги рахбарлар маошга узини долясини киргизади деб бонг уришяпти. Бу нотугри. Эгри куз билан караса хамма нарса эгри куринади. Муаллиф тугри езган. Ойликларни камайтирамиз дейди. Кейин нима булади. Футболчи 15 миллион ойлик олса куп деётганлар шошилманглар. Чунки бизда укитувчи бунча олмайди. Чунки олиш керак. Бунга футболчи айбдорми еки давлатми. Давлат укитувчигаям 15 миллион ойлик туласа шунда футболчиники куринмайди. Футболчи битта травма оркали фаолиятини тугатиши мумкин. Энди уйланг 6 ешидан футбол билан шугулланган бола 23 ешида фаолиятини тугатса кейин нима килади. Уларда пенсия деган нарса йук. Беш унта усирок футболчи еки мураббийни деб бутун бошли футбол ахлини корага чикариш яхши эмас. Энди юкоридаги фикрга кайтсак. Мисол учун футболчиларни ойлигини пасайтириш футболчи учун йукотиш эмас. Канча канча футболчимиз хозирда Бангладеш Таиланд Малайзия каби футболи оркада мамлакатларда уйнашяпти. Эьтибор берган булсангиз Бангладешда уйнаетган футболчимиз 4 минг доллар ойлик олаяпти. Куп футболчиларимиз шунака юртларга кетади. Кетса кетсин дейишга шошилманг. Секин аста уша ерни футболи биз билан тенглашади. Мисол Тожикистон ва Киргизистон. Бизни иккинчи сорт футболчиларимиз уша ерларга бориб уйгашарди бир пайтлар. Хозирчи, уларни футболи бизга етиб олди. Хуллас куп езвордим. Езай десам журналистмисиз деворманглар. Фикримни ездим. Лекин футболимиз реанимацияда эди, энди улади.
+2   
19 июн 23:29:31
Mc Million
Бу Макола точно буюртма или кимгадир куйилган пахтани узгинаси. Улар олаётган пул хакикатдан хам халкники шуни била туриб шунака макола ёзгани бет керак сизда эса бу ёкга ухшайди. Биз хамма уз хизматига яраша хак опиши тарафдоримиз ва буни талаб киламиз. Бир дустимиз хам ёзганлар агар клуб хусусий булса канча ойлик беришинг кизиги хам ёк. Сиз узизча акил бермокчи булдизда а ? Агар пул мотивация берса футболчига, унга лойик эканлигини иботласин майдонга чикиб енг яхши уйнагани узини курсатиб голлар Ургани учун премия берсин шуни узи хам етади. Бу дегани хаммага бериш керак дегани эмас, булар билишади уйнаса хам уйнамаса хам шу пулни олишини шунингчун жон бериб уйнамайди.
+2   
19 июн 21:07:41
Glaviator
Zohid Juraev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1. Агар боласи йўқ бўлса 2 млн иш хаққига 2 қаватли кошона қурса бўладими? 2. Тарбия беришга 2 млн сўм иш хаққидан кетмайдими? 3. Хўп фанни жуда кучли ўрганди дейлик мактаб уни иш хаққини 20 млн қиладими? Репетиторлик қилса ҳамма мактабда ким дарс беради? 4. Ўқитувчи неча йилда хақиқий ўқитувчи бўлиб етишишини биласизми? Ё шифокор... Футболчи халқ пулига яшаши тўғрими? Халққа сариқ чақалик фойдаси тегмаса ҳам 5. Футболчи агар пешона тери қилиб топса хеч ким уни кўп оляпди демайди... Ўқитувчига тўланиши керак бўлган пулдан (бюджетдан) олса нохақлик бўлади ва адолат сўралади 6. Хар холда ўқитувчи ёзишни, хисоблашни ўргатяпди. Суперлигадаги футболчи эса хувиллаган стадионда, бировга қизиқ бўлмаган театр қўяпди, жамиятга фойдасиз иш қиляпди, фойдаси бўлганда ОЧЛ да, Осие кубогида ютарди, ЖЧга чиқарди 7. Аллоҳ сизни тақдирингизга порахўр бўласан деб ёзиб қўйган бўлса минг харакат қилманг воз кечишга харом луқма еб яшашга мажбурсиз Жавоблар қониқтирмади
Номер 6 даги гапиз ёкди. Уктувчиман 2.5 млн ойлик шукр дейман. Лекин маншу 2.5 млн топишчун канчалик йилиб йугуришимни ман биламан оллохим билади.
+2   
19 июн 19:22:39
ASA.Futboll
Ошкораликни сабаблари аник, Ортикхужаев ахмок эмас нимани кузлаганлигини мавсум охирида биламиз
+2   
19 июн 18:51:49
Vista 1981
Jamoliddin Chuliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xop hamma klub yeydi respublika budjeti qanchaligini bilasmi? amaldorla tomonidan talon taroj qilingan summa miqdorinichi? 1 trln bowqa sohada ham arra qilib ketishadi uni oldini olish uchun tub islohot qilish kerak korrupsiyani yoqotish kerak bu bir kunda bub qolmaydi shunday rkan bu pullarni hokimyatga yoki bowqa sohaga berib amaldorlarni boyitgandan kora futbolga bergan afzalroq.Qolingizdan kelsa hukumatda keskin lebiral islohotlar qiling. Klublarni birdan xususiy qilib yuborib bumedi bu vaqt oladigan jarayon kuf suf manbuni san yuritaver deb quyib bumedi. Kamida 25-30ta klub boliwi kerak futbolchi yetishib chiqishi uchun
Töģri fikr.
+2   
19 июн 18:22:33
2503
Jamoliddin Chuliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xop hamma klub yeydi respublika budjeti qanchaligini bilasmi? amaldorla tomonidan talon taroj qilingan summa miqdorinichi? 1 trln bowqa sohada ham arra qilib ketishadi uni oldini olish uchun tub islohot qilish kerak korrupsiyani yoqotish kerak bu bir kunda bub qolmaydi shunday rkan bu pullarni hokimyatga yoki bowqa sohaga berib amaldorlarni boyitgandan kora futbolga bergan afzalroq.Qolingizdan kelsa hukumatda keskin lebiral islohotlar qiling. Klublarni birdan xususiy qilib yuborib bumedi bu vaqt oladigan jarayon kuf suf manbuni san yuritaver deb quyib bumedi. Kamida 25-30ta klub boliwi kerak futbolchi yetishib chiqishi uchun
яшанг++++,афсуски купчилик сиз айтган гапларни тушинмаяпти, бу гапларни тушиниш чун ута ақли булиш шарт эмас
+2   
19 июн 18:19:56
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Manga qarang hurmatli Lokochi borib o'z klubiz taqdirini o'ylang siz. Sizlar qancha soqqani yegan paytlaringni gapirmayapsanlaru gapirganlarni koromaysanlar. Maqsad ozlaringni himoya qilish va futbolchilar qancha maosh olishini yashirish. Ortiqxo'jayevniki o'z biznesi bor shundan ajratadi pul, LOKOMOTIV esa temiryo'lga tegishli to'liq. Xo'sh kim xalq pulini sovurmoqda?
+2   
19 июн 18:10:09
Jamoliddin Chuliyev
Zohid Juraev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Унда Сурия, Ироқ қандай ўйнаб юрибди? 1 та ҳам айтарли клуби йўқку? Ё бизни ютган Фаластин?
Googledan qidirib koring klublari yetarli undan tawqari millati arab bolganlihi uchun bowqa arab klublarida kop legionerlari bor
Falastini tasodif 10 marta oynasak 9 tasida yutamiz hammada ham boladi
Togri futbolimizda tub islohot kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика