UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  4 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0

“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда ФОТО Янгиликлар

“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда ФОТО

Теглар :  Севинч
“Севинч” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини, Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан, универсал манежда бўлиб ўтмоқда.

Афсуски, ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бу йил ўтказилмади. Бу чемпионат бу йил умуман ўтказиладими ёки йўқми, ҳозиргача номаълумлигича қолмоқда.

Шу боис, клуб мураббийлари жамоанинг тайёргарлик режасига ўзгартириш киритишга мажбур бўлишаяпти. Чунки, ҳар йили жамоа янги футбол мавсумини мини футболдаги иштироки билан бошлаган.

Шу сабаб, “Севинч” феврал ойида Тошкентга сафар уюштиради. У ерда ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади. Йиғин давомида мураббийлар катта футбол бўйича бир қанча назорат учрашувларини ҳам ўтказишни мўлжаллашмоқда. Жумладан, назорат учрашувлари “Бунёдкор W”, “Металлург W” ва “Олмалиқ W” жамоалари билан бўлади.

Клуб раҳбарияти томонидан 28 нафар футболчи билан шартномалар имзоланди. Жамоага янги келган футболчилар ҳам бор, бунгача “Бунёдкор W” жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Дарина Федосенко ва муқаддам  “Олмалиқ W” жамоасида фаолият юритган ҳимоячи Лайло Шодиевалар бу йилдан жамоа таркибига қўшиб олинди. Шунингдек жамоа таркибига, ўтган йили қуйи лигада ўйнаган бир қатор ёш футболчилар ҳам асосий таркибга ўтказилди.

Жамоа селекция ишлари давом этттирил моқда, яна таркибига янги футболчилар келиши мумкин.

Қуйида бугунги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилинг.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика