UZ

Сўнгги янгиликлар

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  32 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  44 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  80 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

“Севинч” – 12 карра Ўзбекистон чемпиони! Янгиликлар

“Севинч” – 12 карра Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Қаршидаги “Геолог” стадионида марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда жамоамиз Бекободнинг “Металлург W” жамоасини қабул қилди.

Ушбу учрашувда "Севинчи" мағлуб бўлмаса, ўз тарихида 12-марта чемпионликни қўлга киритиши мумкин эди.

Жамоа футболчи қизлари бугун нафақат ўзларининг принципиал  рақиблари билан баҳслашиб ижобий натижага эришиши, балки бу натижа билан муддатидан аввал чемпионликни нишонлаши ҳам кутилаётгани боис,  катта ҳаяжон ҳам бўлди.

Худди шунингдек бу ҳаяжон бекободлик футболчи қизларда ҳам ўйин давомида сезилиб турди. Оқибатда улар томонидан хатолар ҳам кўп бўлди.

Учрашувдаги ҳисоб ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ жамоамиз томонидан очилди. Дастлабки ташкил этилган ҳужумда жамоамиз сардори ва тўпурари Зебо Жўраева ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди – 1:0. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу вазиятда рақиб ҳимоячилари ҳам, дарвозабон ҳам хатога йўл қўйган эди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, яъни 4-дақиқада моҳир ҳужумчимиз Маҳлиё Сарикова томонидан жамоамизнинг иккинчи голи киритилди. Бу вазиятда ўйинчиларимиз томонидан дарвоазага кучли зарба берилди. Дарвозабон Гуландон Бойматова тўпга ташланиб, эгаллаб олгандек бўлди. Аммо вазиятга яқин турган Маҳлиё Сарикова тўп дарвозабон қўлидан чиқиб кетганини дарров пайқаб, енгил зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:0.

Кутилмаганда дарвозасидан икки тўп ўтказиб юборган “Металлург W” жамоасида бироз саросима кузатилди. Бундан фойдаланган футболчиларимиз яна ҳужумларга зўр беришди. Лекин рақиб футболчилари ўз ҳаяжонларини жиловлай олишди ва энди улар ҳам имкон бўлгандан олдинга ташланишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар 11 метрлик жарима тўпи ишлаб олишди. Жаримани Мавлуда Мунавварова бехато амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Жамоалар ана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим, биринчи бўлимга қараганда ҳам шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда бошланди. Учрашув ҳаками ҳам ўйин давомида чунтагидан 6 марта сариқ карточкани чиқаришга мажбур бўлди.

Ўйиннинг 61-дақиқасида “Металлург W” жамоаси яна бир стандарт вазиятга эга бўлди. Бу сафар улар жарима майдони яқинидан жарима тўпи тепадиган бўлишди. Жаримани жамоа тўпурари Людмила Карачик тепди. Унинг деярли ўткир бурчакдан тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди – 2:2.

Бу ҳисоб ҳам жамоамизни қониқтирар, агар ўйин дуранг натижа билан якунига етган тақдирда ҳам муддатидан аввал чемпионликни нишонлаши мумкин эди. Аммо жамоамизнинг бугунги асосий  мақсади рақибни мағлуб этиш бўлгани учун яна ўйинни кўтаринки руҳда давом эттиришди. Футболчиларимиз томонидан яна гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратилди. Аммо гол уриш қийин кечди.

Учрашувнинг 65-дақиқасида ниҳоят яна бир тажрибали ўйинчимиз Феруза Турдибоева ўз маҳоратини намойиш қилди, у учрашувдаги жамоамизнинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди – 3:2.

Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам муросасиз ва шиддатли кечди. Жамоалар томонидан гол уриш учун яна вазиятлар яратилди, аммо бу бошқа ҳеч кимга насиб этмади.

Шундай қилиб, ҳар иккала жамоа учун қийин кечган марказий учрашувда “Севинч” жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз бу ғалаба билан жорий мавсумда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди!

Эслатиб ўтамиз. “Севинч” жамоамиз бугун ўз тарихидаги 12-чемпионликни нишонлади! “Севинч” қаторасига 10 мавсумдан бери чемпионлик шоҳсупасига эгалик қилиб келмоқда.

Бу қувончли воқеа билан мавсум давомида катта меҳнат қилган мураббийларимизни, футболчиларимизни ва барча ходимларимизни, шунингдек жамоамиз мухлисларини самимий қутлаб қоламиз!

XXII Ўзбекистон чемпионати, 19-тур

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 3:2 (2:1)

05.11.2016. “Геолог” стадиони. Соат 15:00да

Бош ҳакам:
Жасур Қудратов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар:
Олимжон Абдухалимов (Навоий), Жалолиддин Хуснитдинов (Тошкент)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Назоратчи: Р.К. Давлатмуродов (Тошкент)

ЎзАФА вакили: А.Б. Файзиев (Тошкент)

Гол: Зебо Жўраева, 2′-1:0, Маҳлиё Сарикова, 4′-2:0, Феруза Турдибоева, 65′-3:2 – Мавлуда Мунавварова (пен.), 45+2′-2:1, Людмила Карачик, 61′-2:2

“Севинч”: 12.Лайло Тилавова, 8.Камола Рискиева, 20.Зумрат Назарова, 25.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 19.Саида Хандамова, 7.Феруза Турдибоева, 17.Танзила Зарбиева (37.Малика Бурханова 36), 9.Маҳлиё Сарикова, 55.Ильвина Аблякимова ( 77.Нилуфар Қудратова 63), 10.Зебо Жўраева (с).

Захира: 1.Ольга Кахарова, 16.Матлуба Абдирасулова, 5.Маҳлиё Юсупова, 18.Шохида Тожиддинова, 27.Шодия Тошева.

“Металлург W”: 1.Гуландон Бойматова, 4.Насиба Хожиева, 6.Ирода Турдалиева, 8.Наргиза Абдирасулова, 11.Дилдора Назимова, 17.Людмила Карачик, 18.Юлдуз Набиева, 21.Ҳолида Дадабоева, 22.Мавлуда Мунавварова, 77.Нозима Камолтоева, 99.Махфуха Турапова.

Захира: 30.Зиёда Ирисбоева, 7.Мардона Эламасова, 9.Камола Бердиева, 19.Нозима Эргашева, 20.Муқаддам Абдуллаева, 23.Диёра Ҳабибуллаева, 97.Нодира Муйдинова.

Огоҳлантириш: Мафтуна Шойимова 55, Саида Хандамова 56, Феруза Турдибоева 82 – Ирода Турдалиева 8, Людмила Карачик 58, Насиба Хожиева 84.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика