

Испания клуби 63 ёшли аргентиналик мутахассис Хорхе Сампаоли бош мураббийликдан бўшатилганини маълум қилди.
Сампаоли жамоани 2022 йилнинг октабрида қабул қилиб олганди. Ўшандан бери унинг қўл остида жамоа 31 та учрашув ўтказиб, 13 та ғалаба, 6 та дуранг ва 12 та мағлубият қайд этди.
Маълум бўлишича, андалусияликлар "Алавес" ва "Эйбар"нинг собиқ устози Хосе Луис Мендилибар билан музокаралар олиб бормоқда.
"Севилья" Ла Лиганинг 26-туридан сўнг 28 очко билан турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.



